Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/290-samsung-5-.html
Samsungнинг ҳақиқий раҳбари 5 йилга озодликдан
Ushbu mavzu Сирожиддин tomonidan muhokama uchun yopilgan!
Mavzu yopilgan vaqt: 19:52:11, 7 Oct 2017
Mavzu yopilgan vaqt: 19:52:11, 7 Oct 2017
Xabarlar
Жанубий Корея суди Samsung корпорациясининг ҳақиқий раҳбари Ли Чжэ Ёнга 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади, деб хабар бермоқда Reuters.Yonhap агентлигининг хабар беришича эса, уни порахўрлик, кўп миқдордаги камомад, капитални олиб чиқиб кетиш ва ёлғон гувоҳлик беришда айблашган. Суд қарорига кўра, Ли Чже Ён тахминан 6,38 млн долларлик пора бериш ҳолатига алоқадор. Бу мамлакат собиқ президенти Пак Кин Хега яқин шахслар билан боғлиқ экани айтилмоқда.Прокуратура Чжэ Ённи 12 йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилди. У айбини тан олмади ва ҳукмни қайта кўриб чиқиш мақсадида шикоят аризасини йўллаш ниятида.Чже Ён 2017 йилнинг февралида ҳибсга олинганди. Терговга кўра, Samsung 2015 йилнинг октябри ва 2016 йилнинг январида тахминан 38 млн долларни президентнинг дугонаси Чхве Сун Силнинг қизи ҳисоб рақамларига ўтказиб берган.Bloomberg маълумотига кўра, Чжэ Ёндан ташқари Samsung’ни тўрт нафар собиқ топ-менежери ҳам айбдор деб топилган. Аввалроқ Samsung раҳбари порахўрликда айбдор деб топилгани хабар қилинганди.
Bu mavzuni keragi yo'q arxivga jo'natish kerak
Tavsiya etamiz:
- Hoziroq maydonlarni to'ldiring va reklamangizni joylashtiring!
Mavzuga oid xabarlar soni: 2 ta
So'ngi faollik vaqti: 19:42:41, 7 Oct 2017