Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/74433--wi-fi-.html
ИЛМИЙ ЁНДАШУВ: Wi-Fi яхши ишлаши учун роутерни қаерга ўрнатиш керак?
Mavzu fayllari (1)
Xabarlar
Кўпчилигимиз уйда ёки ишхонамизда Wi-Fi-роутер орқали бир неча гаджетлардан интернетга кирамиз. Лекин айрим жойларда унинг сигнали айрим нуқталарда яхши, баъзи жойларда эса чала эканини сиз ҳам сезгандирсиз?
Бунда роутернинг жойлашув ўрни ҳам муҳим аҳамиятга эга – ҳамма гап ундан тарқалаётган тўлқинларда, ахир. Wi-Fi-роутердан тарқалаётган тўлқиннинг яхши етиб келишига биринчи ўринда хона деворлари, кейинги навбатда эса масофанинг узоқлиги тўсқинлик қилади.
Демак, мазкур гаджетни имкон қадар уйнинг (ёки офиснинг) ўртароғига, иложи бўлса интернетга кирадиган қурилмаларингиз ёнидан тўғридан-тўғри кўринадиган жойга ўрнатган маъқул.
Лекин шу ўринда кўпчилигимиз аҳамият бермайдиган яна бир жиҳат ҳам мавжуд. Физикада «интерференция» деган тушунча мавжуд, у турли тўлқинларнинг айрим нуқталарда ўзаро кесишиб, бир-бирининг таъсирини пасайтириши ёки кучайтиришини англатади. Биз кўраётган мисолда бу бевосита роутердан келаётган тўлқин ҳамда деворга (ёки шкафга, шифтга, кўзгуга...) урилиб қайтаётган тўлқиннинг устма-уст келиб қолишидир. Шундай жойларда Wi-Fi сигнали сезиларли даражада пасайиб кетиши, ҳатто интернет ишламай қолиши ҳам мумкин. Бунақа жойларни сиз мустақил тарзда аниқлай олмайсиз, аммо олимлар буни топиб берувчи алгоритмни ишлаб чиқишган.
Мактабдаги физика фанида ўқитилган, электромагнит майдонини тавсифловчи Максвелл тенгламалари ҳаётда ҳеч қачон керак бўлмайди, деб ўйлайдиган бўлсангиз – адашасиз. Лондон Империя коллежида ишловчи Жейсон Коул нафақат электромагнит нурланишининг хоссаларини тадқиқ этади, балки шу билимларини маиший ҳаётда қўллаб ҳам, шунинг ортидан пул ишлаб ҳам келаётир.
Жейсон Коул ишлаб чиққан WiFi Solver FDTD иловаси юқорида таъкидланган ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, уйингиз ёки офисингизда роутерни қаерга ўрнатса энг яхши натижа беришини ҳисоблаб чиқади. Android-қурилмалар эгалари мазкур пулли дастурни ушбу ҳавола орқали Google Play каталогидан сотиб олишлари мумкин. Кейин унга уйингиз режасини киритасиз, керакли роутернинг параметрларини белгилайсиз ва жойлашув ўрнини кўрсатасиз. Сўнгра бу симулятор уйингиздаги сигнал сифатининг харитасини юқори аниқликда яратиб беради. Унинг ёрдамида сиз Wi-Fi-роутерни ҳамда у орқали интернетга уланадиган девайсларни қаерга жойлаштириш энг яхши самара беришини аниқлаб оласиз.
Афсуски, юқоридаги илова пулли, лекин сиз роутерингизни имкон қадар кўринарли жойга ўрнатиш орқали сигнал сифатини яхшилаш имконига эгасиз.
Шунингдек, биз сизга ушбу дастурни uzcoder.ru сайтидан бепул юклаб олишни таклиф қиламиз «ЮКЛАБ ОЛИШ»

Biriktirilgan fayllar [1]:
— wifi-solver.png (129.25 KB) (143 ↴)
— wifi-solver.png (129.25 KB) (143 ↴)
Tavsiya etamiz:
- Hoziroq maydonlarni to'ldiring va reklamangizni joylashtiring!
Mavzuga oid xabarlar soni: 1 ta
So'ngi faollik vaqti: 12:49:24, 24 Oct 2019