Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=14755
Postga havola
Ali AVFO Xujandiy [364] [off]
СЕНСИЗ
Севгимиз гувоҳи оқ-қизил гуллар,
Сени менга ширин сўзинг эслатар.
Ойнинг оғушида ўтган ул кунлар,
Ёдингдан чиқибди гўзалим эссиз,
Энди яшолмасман асалим сенсиз
Севгим намоён сен, кўзларимга боқ,
Ёнимдан кетмагин, кетсанг ҳам йироқ,
Овозинг эшитай қилсам қўнғироқ.
Соғинчдан юрагим урмоқда унсиз,
Гўзалим яшамоқ даргумон сенсиз.
Тинглайман овозинг найдаги наво.
Кўкракда нафасим сен менга ҳаво,
Оғринсам ишқингда, ўзингсан даво.
Осмоним юлдузи порлагай тунсиз,
Дилбарим ишқингда не қилай сенсиз.
Мен ерда юраман сен эса осмон.
Мен ошиқ йигитман, сўзларинг дармон,
Сенга етишмоқлик бўлмасдан армон.
Биласан саҳар, тонг отмайди тунсиз,
Куним ҳам бир лаҳза ўтмайди сенсиз.
© Шерзод БУРХОН
Севгимиз гувоҳи оқ-қизил гуллар,
Сени менга ширин сўзинг эслатар.
Ойнинг оғушида ўтган ул кунлар,
Ёдингдан чиқибди гўзалим эссиз,
Энди яшолмасман асалим сенсиз
Севгим намоён сен, кўзларимга боқ,
Ёнимдан кетмагин, кетсанг ҳам йироқ,
Овозинг эшитай қилсам қўнғироқ.
Соғинчдан юрагим урмоқда унсиз,
Гўзалим яшамоқ даргумон сенсиз.
Тинглайман овозинг найдаги наво.
Кўкракда нафасим сен менга ҳаво,
Оғринсам ишқингда, ўзингсан даво.
Осмоним юлдузи порлагай тунсиз,
Дилбарим ишқингда не қилай сенсиз.
Мен ерда юраман сен эса осмон.
Мен ошиқ йигитман, сўзларинг дармон,
Сенга етишмоқлик бўлмасдан армон.
Биласан саҳар, тонг отмайди тунсиз,
Куним ҳам бир лаҳза ўтмайди сенсиз.
© Шерзод БУРХОН