Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=15368
Postga havola
Ali AVFO Xujandiy [364] [off]
САБР
Мен сабрни яхши кўраман,
Вақти билан йўқлаб турса бас,
Мен сабрни ёмон кўраман,
Келмай қолиб, берганда шикаст.
Бир кун дўстим, бир кун душманим,
Бир кун чопиб, чопмас омадим.
Майли бир кун бўлсин етканим,
Мен сабрни яхши кўраман.
Кўникдимда йиллар ўтмоқда,
Омад қулфин ўзиб кетаман.
Юрак урар худди томоқда.
Мен сабрни безиб кутаман.
Биласизми? Тонг гўёки тун,
Эрта тонгга қачон ўтаман.
Қамраб олган қалбимни тутун,
Мен сабрни ёмон кўраман.
Безовтаман, бўлай хотиржам,
Орзуларни сарсон кўраман.
Пардоз-андоз қилмаса хамки,
Мен сабрни фасон кўраман.
23.01.2017-24.12.2017
Шерзод БУРХОН
Мен сабрни яхши кўраман,
Вақти билан йўқлаб турса бас,
Мен сабрни ёмон кўраман,
Келмай қолиб, берганда шикаст.
Бир кун дўстим, бир кун душманим,
Бир кун чопиб, чопмас омадим.
Майли бир кун бўлсин етканим,
Мен сабрни яхши кўраман.
Кўникдимда йиллар ўтмоқда,
Омад қулфин ўзиб кетаман.
Юрак урар худди томоқда.
Мен сабрни безиб кутаман.
Биласизми? Тонг гўёки тун,
Эрта тонгга қачон ўтаман.
Қамраб олган қалбимни тутун,
Мен сабрни ёмон кўраман.
Безовтаман, бўлай хотиржам,
Орзуларни сарсон кўраман.
Пардоз-андоз қилмаса хамки,
Мен сабрни фасон кўраман.
23.01.2017-24.12.2017
Шерзод БУРХОН