Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=15388
Postga havola
Ali AVFO Xujandiy [364] [off]
МEН ОШИҚМАН..
Мен ошиқман ишқда девона,
Адаштирдим кузни баҳорга.
Йўлларини кутдим овора,
Кўнгил қўйдим севгани борга.
Мен ошиқман ишқида куйган,
Ул гўзал деб бердим баҳорни.
Қай йигитни жонидан суйган,
Севиб қолдим севгани борни.
Мен ошиқман дилда афсона,
Олов каби ёндирдим қорни.
Менинг қалбим унга бегона,
Севиб қолдим севгани борни.
Ундай гўзал кўрмаганман ҳеч,
Ўйлаб тунлар чекдим озорни.
Афсус энди қолдим жуда кеч,
Севиб қолдим севгани борни.
Ул гўзал деб қалбимни тилиб,
Қоним тўкдим гўёки қорга.
Қилдимми-ки айбимни билиб?
Кўнгил қўйдим севгани борга.
Тушларимга кирди ўшал тун,
Шерзод айтди дардин анҳорга.
Юрагимга қадалди тугун,
Кўнгил қўйдим севгани борга.
Ногоҳ қаттиқ адашдим билмай,
Кўрсатворинг кўнгил бозорни.
Ўзимга мос бир қизни танлай,
Севиб қолмай севгани борни.
Шерзод БУРХОН
Мен ошиқман ишқда девона,
Адаштирдим кузни баҳорга.
Йўлларини кутдим овора,
Кўнгил қўйдим севгани борга.
Мен ошиқман ишқида куйган,
Ул гўзал деб бердим баҳорни.
Қай йигитни жонидан суйган,
Севиб қолдим севгани борни.
Мен ошиқман дилда афсона,
Олов каби ёндирдим қорни.
Менинг қалбим унга бегона,
Севиб қолдим севгани борни.
Ундай гўзал кўрмаганман ҳеч,
Ўйлаб тунлар чекдим озорни.
Афсус энди қолдим жуда кеч,
Севиб қолдим севгани борни.
Ул гўзал деб қалбимни тилиб,
Қоним тўкдим гўёки қорга.
Қилдимми-ки айбимни билиб?
Кўнгил қўйдим севгани борга.
Тушларимга кирди ўшал тун,
Шерзод айтди дардин анҳорга.
Юрагимга қадалди тугун,
Кўнгил қўйдим севгани борга.
Ногоҳ қаттиқ адашдим билмай,
Кўрсатворинг кўнгил бозорни.
Ўзимга мос бир қизни танлай,
Севиб қолмай севгани борни.
Шерзод БУРХОН