Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=23142
Postga havola
IRXaydarov [198] [off]
Яқинда бир воқеани эшитиб қолдим. Тотализатор ўйинига муккасидан кетган хорижлик бир йигит Англия чемпионатидаги икки номдор жамоанинг ўйинини қайси ҳакам бошқаришини тахминқилиб, тахминга бор пулларини тикади. Ҳаттоки ҳовлисини ҳам сотиб, пулларини шунга тикади. Ўйин бошлангач, майдонга ўйинчиларни у тахмин қилган ҳакам эмас, бошқа ҳакам олиб чиқади. Энди йигитнинг аҳволини тасаввур қилаверинг.Тарихга назар ташласак, Европада дастлаб отлар пойгасига пул тикиш бошланган. Лекин бугунги кунга келиб, деярли барча спорт турларида тотализатор ўйналади. Ўз-ўзидан маълумки, тотализатор ўйини қимор ва таваккалчиликкаасосланган ўйинлар таркибига киради.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-тадбирларитўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Қимор ва таваккалчиликкаасосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказишни тартибга солиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, мамлакатимизда бундай ўйинларни ўйнаш тақиқланган.Бизда бу томондан тақиқ бор, лекин интернетдан фойдаланиш учун чеклов ёки тақиқ йўқ. Демак, истаган одам интернет орқали бу ўйинни ўйнаши мумкин. Ачинарлиси, ҳозирги кунда бундайлар сони кўпайиб бормоқда. Осон пул топишнинг нимаси ёмон дерсиз. Бор-будингизданосонгина айрилсангиз нима қиласиз? Тотализаторга пулларимни қайтариб беринг, деб айтасизми? Бунинг орқасидан қанча одам манфаатдор эканидан хабарингиз йўқ. Тўғри, икки-уч марта тахминингиз тўғри чиқар, аммо кўза кунда эмас, кунида синади.Авваллари эътибор бермас эдим, аммо кўпчилик замонавий телефон ишлатадигантанишларим кўпдан бери рус каналлари томонидан реклама қилинадиган тотализатор компаниялари орқали замонавий қиморга аралашиб қолишган. Улар ўйиннинг ҳар бир детали учун пул тикишмоқда. Олдин кичик миқдордаги пул тикилади. Бора-бора сумма кўпаяди, қизиқиш ортади. Шундай бўладики, бир кун келиб боридан айрилади.Мисол учун, бир танишимнинг сўзларига кўра, унинг хоразмлик курсдоши тотализатор ўйинига муккасидан кетган. Уйидан жўнатилган шартнома пулини ўқишига тўламасдан, (тахминан 7,5 миллион) электрон пулга алмаштирган ва ҳаммасини битта ўйинга тиккан. Тахмини нотўғри чиққан ва ҳамма пули куйган. Табиийки, шартнома пулини вақтида тўламаган. Натижада бир йилга ўқишдан академик таътил олишга мажбур бўлган. Бунақа ҳодисалар кўп учрамоқда. Баъзиларбировдан 10 кун ичида 20 фоиз ортиғи билан қайтариш шарти билан қарз олиб, ҳамма пулини тотализаторда ютқазмоқда.Замонавий қимор ўйини тобора ёшларимиз онгини заҳарламоқда. Ўзингиз хулоса чиқаринг.