Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=25245
Postga havola
Ali AVFO Xujandiy [364] [off]
ЙИҒЛАЙДИ АЁЛ
Нима қилсин соғинч дардини,
Асраб дилда ёрнинг тафтини.
Алдаб қўйиб ёш фарзандини,
Эр йўлини кутмайди аёл.
Тополмайди ёқиб шамчироқ,
Кўнгли нимта, мухаббат увол.
Жаннат экан, манзили йироқ,
Эр йўлини кутолмас аёл.
Айрилиқнинг жабридан куйган,
Кўзлар шишган, қалбини ўйган.
Ёш бошига кўк либос кийган,
Эр йўлини кутмайди аёл.
Фарзанд сўрар: қанилар отам,
Нима бўлди кўзларингиз нам?
Хафа қилдим нахот сизни ҳам,
Бир оғиз сўз айтолмас аёл.
Қалблар махзун, хонада шовқин,
Жавоби йўқ кўпдир лек савол.
Қайтиб келмас, билади лекин,
Эр йўлига термулар аёл.
Сабр берсин ёрнинг сабрига,
Ёлғиз кўнди кўнгил жабрига.
Гуллар қўйиб эрнинг қабрига,
Изтиробда йиғлайди аёл.
© Шерзод БУРХОН
Нима қилсин соғинч дардини,
Асраб дилда ёрнинг тафтини.
Алдаб қўйиб ёш фарзандини,
Эр йўлини кутмайди аёл.
Тополмайди ёқиб шамчироқ,
Кўнгли нимта, мухаббат увол.
Жаннат экан, манзили йироқ,
Эр йўлини кутолмас аёл.
Айрилиқнинг жабридан куйган,
Кўзлар шишган, қалбини ўйган.
Ёш бошига кўк либос кийган,
Эр йўлини кутмайди аёл.
Фарзанд сўрар: қанилар отам,
Нима бўлди кўзларингиз нам?
Хафа қилдим нахот сизни ҳам,
Бир оғиз сўз айтолмас аёл.
Қалблар махзун, хонада шовқин,
Жавоби йўқ кўпдир лек савол.
Қайтиб келмас, билади лекин,
Эр йўлига термулар аёл.
Сабр берсин ёрнинг сабрига,
Ёлғиз кўнди кўнгил жабрига.
Гуллар қўйиб эрнинг қабрига,
Изтиробда йиғлайди аёл.
© Шерзод БУРХОН