Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=25246
Postga havola
Ali AVFO Xujandiy [364] [off]
ВИЖДОН БОЗОРИ
Бу тақдирнинг синовларидан,
Борар йўлим ВИЖДОН бозори.
Сочимнинг оқ қировларидан,
Аламларнинг кўпдир озори.
Учраб турар кўпдир савдогар,
Сотар бўлди соф ВИЖДОНини.
Ишлатмадим билсангиз агар,
Дейди: «хатто тегмас зиёни.»
Ўзимда бор виждоним лекин,
Нархин билиб қўйдимда шундоқ,
Дейди: -«юзминг, тушишим мумкин.
Пул зарурда, тушунинг ўртоқ.»
Сухбатимиз қизғин паллада,
Нархлар бироз арзон туюлди,
Инсон деган шунчаликмикан?
Қиммат нарса текин берилди.
Нарироқда ЛАФЗ босибди чанг,
Деди: -«Олинг, бонус бу сизга,
Ўғлингизга берарсиз, қаранг,
Кераги йўқ нарса бу бизга.»
Келишмадик одамлар гавжум,
Давом этдим йўлимни чунон.
Чиқиб қолди қаршимдан ИНСОФ,
Тилга кирди сотувчи инсон:
«Келинг ака, олайин кўринг,
Маъқул келса сотиб оласиз.
Сизга айтсам савдоси бунинг,
Чаққон чиқди, қуруқ қоласиз.»
Нархини хам қўйибди ёзиб,
ИНСОФсиз ҳам бўлади яшаб.
Четда недир қоларди озиб,
САБР экан турибди чанқаб.
Эй, сотувчи қаравор менга,
Шу САБРингдан икки кело бер.
Керак эди келинойингга,
Тарозидан урмай беравер.
Савдо пишди, ўзимча хурсанд,
Харид қилдим уйга қайтаман.
Йўл четида АКСИЯ қаранг,
ХАСАД-ғийбат, ваъдалар чаман.
(Онлайнда ёзилди, пардозланмаган)
© Шерзод БУРХОН
Бу тақдирнинг синовларидан,
Борар йўлим ВИЖДОН бозори.
Сочимнинг оқ қировларидан,
Аламларнинг кўпдир озори.
Учраб турар кўпдир савдогар,
Сотар бўлди соф ВИЖДОНини.
Ишлатмадим билсангиз агар,
Дейди: «хатто тегмас зиёни.»
Ўзимда бор виждоним лекин,
Нархин билиб қўйдимда шундоқ,
Дейди: -«юзминг, тушишим мумкин.
Пул зарурда, тушунинг ўртоқ.»
Сухбатимиз қизғин паллада,
Нархлар бироз арзон туюлди,
Инсон деган шунчаликмикан?
Қиммат нарса текин берилди.
Нарироқда ЛАФЗ босибди чанг,
Деди: -«Олинг, бонус бу сизга,
Ўғлингизга берарсиз, қаранг,
Кераги йўқ нарса бу бизга.»
Келишмадик одамлар гавжум,
Давом этдим йўлимни чунон.
Чиқиб қолди қаршимдан ИНСОФ,
Тилга кирди сотувчи инсон:
«Келинг ака, олайин кўринг,
Маъқул келса сотиб оласиз.
Сизга айтсам савдоси бунинг,
Чаққон чиқди, қуруқ қоласиз.»
Нархини хам қўйибди ёзиб,
ИНСОФсиз ҳам бўлади яшаб.
Четда недир қоларди озиб,
САБР экан турибди чанқаб.
Эй, сотувчи қаравор менга,
Шу САБРингдан икки кело бер.
Керак эди келинойингга,
Тарозидан урмай беравер.
Савдо пишди, ўзимча хурсанд,
Харид қилдим уйга қайтаман.
Йўл четида АКСИЯ қаранг,
ХАСАД-ғийбат, ваъдалар чаман.
(Онлайнда ёзилди, пардозланмаган)
© Шерзод БУРХОН