Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=26875
Postga havola
Fozil [217] [off]
Мукофот жамғармаси 60 млн. сўмлик Блогерлар чемпионатида кимлар қатнашиши мумкин?
Эртага, 12 апрель куни Ўзбекистон блогерлари чемпионатига старт берилади. «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ҳамда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ҳамкорликда ташкил этилаётган Блогерлар чемпионатининг мукофот жамғармаси бугунга келиб 60 миллион сўмдан ошиб кетди.
Мавзуга доир:
Мукофот жамғармаси 50 миллион сўмдан зиёд Блогерлар чемпионатига старт берилмоқда
Муштарийлар, блогерлар ва мустақил журналистлардан кўплаб саволлар келиб тушмоқда: кимлар қатнашиши мумкин, қандай чекловлар бор? Бу, албатта, чемпионатга бўлган катта қизиқишдан далолатдир. Келинг, Блогерлар чемпионатида кимлар қатнашиши мумкин, шунга ойдинлик киритсак.
Ўзбекистон блогерлари чемпионатининг низомига мувофиқ, чемпионатда интернет тармоғида ўзининг саҳифаси (блог, веб-сайт), «Telegram»даги шахсий канали, ижтимоий тармоқларда саҳифалари бўлган, давлат (ўзбек) тилида блог юритувчи, республикада ёхуд айни пайтда хорижий давлатларда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари, шу билан бирга, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи, аммо фуқаролиги бўлмаган шахслар қатнаша олади (1.1-банд).
Мавзуга доир:
Блогерлар чемпионати бошланишига 5 кун қолди. Мукофот жамғармаси 60 миллион сўмдан ошди!
Иштирокчилар ёши, жинси, миллати, дини, ирқи, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, тенг ҳуқуққа эгадир.
Шунингдек, чемпионатда матн, аудио, фото ва видео шаклидаги постлар ҳам қабул қилинади. Постлар қайси шаклда эканидан қатъи назар, тенг қабул қилинади ва баҳоланади.
Чемпионатда истисно тариқасида 1.1-бандда кўрсатилган мезонларга мос келувчи, бироқ шахсий блог юритмайдиганлар ҳам қатнашиши мумкин. Уларнинг чемпионатда қатнашиш тартиби жуда оддий. Бунинг учун улар blog.xabar.uzсайтида рўйхатдан ўтиб, йўриқномада кўрсатилган тартибда ўз ижодий ишларини белгиланган платформага жойлаштирсалар кифоя.
Мавзуга доир:
Блогерлар чемпионатининг ҳакамлари билан танишинг!
Ўзининг шахсий блоги (сайти, канали, веб-саҳифаси)га эга бўлмасдан, Блогерлар чемпионатида иштирок этаётган шахслар қолган иштирокчилар билан бир хил ҳуқуққа эга. Шунингдек, ёзган блогпости ўзининг шахсий саҳифасида эмас, балки бошқа электрон ОАВ ёки блогларда чоп этилган шахслар ҳам чемпионатда қатнашиши мумкин (масалан, спорт, ахборот сайтлари блогларида ва ҳоказо).
Шуни унутмаслик керакки, чемпионатда иштирок этаётган блогерларнинг фикрлари шахсий характерга эга бўлиб, унинг тўғрилиги учун фақат муаллифнинг ўзи жавобгар бўлади. Ташкилотчиларнинг фикри блогер ва ўқувчилар фикридан фарқ қилиши мумкин.