Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=27438
Postga havola
Bek_Uzbekistan [115] [off]
Ақл пулга ўхшайди.
Пулинг кўпайган сари ҳамма сени ақлли санай бошлайди.
___________
Бозорда биттаси мени "Печка ва таппи диктатори" деб атади... Озгина хафа бўлдиму ўйлаб қарасам 20 йилдан бери печка сотаман гапида жон бор!
___________
- Банкоматни бузиб, пул олиш учун хакер кандай йўл тутади Дима?
- Қўлига болға хамда ноутбукни олади ва банкоматга келиб, уни болға билан уриб бузгач пулларни олади.
- Ие, унда ноутбук нега керак? Ноутбуксиз хакер хакерми?!
___________
Танишувлар сайтига кирдим. Бир аёл пул учун эркаклар билан танишаман деб эълон берибди. Расмини кўрдим манимча у пул берса керак.
___________
Дўстим кўричак бўлганди. Операция хонасида жарроҳни кўриб ёмон асабийлашди. Бунинг устига жарроҳ телефонини олиб "ОК, Google, кўричак қандай операция қилинади" деган эди, биратўла ҳушидан кетиб қолди.
___________
Интернетда машхур бўлсангу девор қўшнинг Саломинга алик олмаса алам қилар экан.
___________
- Азизим тўйни шоширтирмасангиз бўлмайди.
- Нега азизам?
- кўнглим тез-тез айнияпти...
___________
- Тошмат ака яхши одам эди, иккинчи хотинга уйландию бузилди бечора.
Қанақасига бузилади?!
- Биринчи xотини калтаклаб башарасини бузиб қўйибди.
___________
Ҳеч пулни ақл билан ишлата олмаяпман. Кўп холларда ё пул етмай қолади ё ақл.
___________
Семизлик фақат ҳамёнга ярашади!
___________
Қулпинойни нархини сўрагандим... кўзимни очсам шифохонада ётибман.
___________
Фарзандларимга ўз бойликларимни бўлиб бериш учун нотариусга борсам, нотариус қилиш меросимдан ҳам қиммат экан!
___________
Эркак неча марта уйланмасин, ҳамма хотинларини қилиғи бир ҳил бўлиб чиқаверади
___________
- Оғайни, сенга гап таъсир қилмасакан-да?! Сенга доктор чекишни тақиқлаган-ку!
- Шундай, шундай, лекин мен беш юз доллар бердим, чекишга ижозат берди.
___________
Одамлар тошбақалар кўп яшайди, деб ўйлайди. Аслида эса улар кам, аммо секин яшайди.
___________
Агар уйқудан ўнг томон билан турсангиз, эртанги кунингиз яхши, Чап тараф билан турсангиз бугунги кун яхши бўлади.
Агар ўриндан туролмасангиз, билингки кечаги кун яхши бўлган.
___________
Аёлни йиғлатиб ўзини оловга отган мард, пиёздиp!
___________
-Дадаси сизга зўр совға олдим!
-Қани?!
-Ҳозир кийиб чиқаман.
___________
Унинг калласи бўм-бўш эди.
Тасавур учун нақадар кенг майдон!
___________
Нескафе биз Ўзбеклар учун туз, чой ва зираворлар солишга мўлжалланган идишлар ишлаб чиқарувчи энг илғор компания.
___________
Узоқ ўйладим ва ким билан умрбод қучоқлашишга рози эканлигимни тушундим.
Бу - бир қоп пул!
___________
Антиқа эълон!
Ишга таклиф қиламиз!
Иш вақти - хоҳлаган пайтингиз келасиз, келмасангиз ҳам бўлаверади! Маош 1 млн сўм. Ишлаш муддати бир йил.
Ишга кириш 15 млн сўм!
___________
У хотинини шундай қаттиқ севарди-ки... фақат хотинига ўхшаган аёллар билан хиёнат қиларди
___________
- Дада бизда картошка қайси шахарларда етиштирилади?
- Қозон, Оренбург ва Уфа шахарларимизда
___________
Антиқа эълон!
60 ёшли кампиримни учта 20 ёшли аёлга алишаман.
Мамарайим бобо!
___________
Баъзи гўзал аёлларни бир камчилиги бор. У ҳам бўлса эри йўқ!
___________
Энг халол директор ишга пиёда келади
___________
Хинд киноларига беш кетаман.
Йигит ғирт камбағал, егани нони йўқ. Лекин 40талик ансамбл хизматга ҳамиша шай.
___________
Ўргимчак одам ҳеч нарсадан қўрқмайди.
Шиппак одамдан ташқари!
___________
- Нега хотининг билан ажрашяпсан дўстим? Ахир у гўзал, ажойиб уй бекаси-ку!
- Оёғимдаги мана бу туфлини кўряпсанми? Сўнги модада тикилган, бежирим, ўзиям четники. Аммо қаери оёғимни қисаётгани фақат ўзимга аён.
___________
- Турсам туради, ўтирсам ўтиради, юрсам юради, бу нима?
- Соя Дима.
- Тополмадинг. Бу менга қарз берган одам.
___________
Дўстларимни пулга сотмадим! Шундоқ ҳам кўплари бир пулга қиммат!
___________
- Ойижон! Отам айтдики, биз маймундан тарқаган эканмиз. Шу гап ростми?
- Билмайман, болам. Отанг ҳали қариндошлари билан таништиргани йўқ!
___________
Аёллар эркакларга кўп нарсаларни ўргатади. Масалан, жимжитликни қадрига етишни!
___________
— Буни қарая , мана бу шампунь соч тўкилишига қарши экан .
— Эй , нима қилибди , мен ҳам соч тўкилишига қаршиман , бундан нима фойда?
___________
- Дима нега қайноталар келинларига меҳрибон бўлишади?
- Чунки икковлари ҳам бир одамдан қўрқишади!
___________
Жарохлик бўлимида.
- Миёв...
- Пишт!
- Ми-ё-вв!
- Пишт йўқол!
- Ми-ёвв!
- Ма ол тиқилиб ўл!
___________
Кеча солиқ идораси биноси ёнди. Oдамлар аҳил бўлиб, қўлларидан келганча ёрдам бердилар... кимдир ўтин билан, кимдир кўмир, ким бензин дегандай...
___________
Болам мактабда мен реклама қилган ширинликни емасдан берган пулимга коржик олиб егин хўпми...
Актёрни дегани.
___________
- Сен қандай қилиб раҳбаринг кўнглини топдинг Дима?
- Йўталса ҳам "Соғ бўлинг!" деб турибман!
___________
Дунёда ҳеч бир касаллик бошлиқ кулгусидай юқумли эмас!
___________
Мол билан аҳмоқни фарқи шуки, бирини мақтасанг, бирига ем берсанг семиради.
___________
-Ёшимни сўраяпсанми? Мен 1 сўмга 11 дона нон олган вақтларим, 2 сўм 50 тийинга гўшт бергандан бери ҳаётман!
___________
Орзу, саргузаштлар мени тинмай чақирадир... Лекин ҳаммасидан диванни овози баландроқ келаверади.
___________
Пулни шамолдай совуриш мумкин, агар шамол сиз тарафга эсаётган бўлса.
___________
- Кеча қайнонамни ит тишлаб олди.
- Ие, ўзи яхшими ишқилиб Дима?!
- Яхшиликка яхши. Аммо ит ўлиб қолди-да!
___________
Домла талаба Димадан сўради:
- Имтиҳонга тайёргарлик кўряпсанми?
- Ҳа, домла... банка, туз сотиб мол-қўйларни семиртиряпман.
___________
Мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси билан мехнат ўқитувчиси уришиб қолишди.
Жисмоний тарбия ўқитувчиси оғир жарохатлар билан шифохонага ётқизилди. Чунки каратэ, барибир, каратэ-да деганлари билан, болға барибир, болға-да...
___________
Қўшним Гулчирой зап болажонда... Ҳар йили фарзандли бўлади..
Ҳар тўкисда бир айб деганидай бошида эри йўқда бечарани...
___________
Икки ёзувчи учрашиб қолишди:
- Шу кунларда нималар ёзяпсан дўстим?
- Э-э, дўстим бу ёғи қаричилик, яқинда хотираларни ёзишга ўтирдим.
- Зўр-ку! Ҳали мендан 200 минг қарз олган жойига келмадингми?
___________
- Дима дўстим, мени хотиним фаришта!
- Бахтинг бор экан дўстим меники эса ҳали тирик.
___________
Хотин газетада бир актрисани расмини кўрсатиб
- Дадаси қаранг чиройли экан-а,- дейди.
- Дидинг чакки эмас, росса мен боп экан!- деб қўйдим.
___________
Хамёним ғирт пиёзни ўзи... очганим сари кўзимдан ёш келаверади.
___________
- Дадаси тушимда тилла узук совға қилибсиз...
- Тайёр тур хотин бугун тушингда машина совға қиламан.
___________
Хотин:
- Дадаси анави ахмоқ эшагингиз кўринмайди? - дейди, гўштни ғажиб.
- У эшак ақлли эди, агар ахмоқ десанг ема!
___________
Қўшним Ҳамдам бобонинг айтишича, Титаник кемасини ўз кўзлари билан кўрган экан.
Бошиданоқ ҳаммани кема чўкиб кетиши ҳақида огоҳлантирибди. Ҳеч ким эътибор бермабди. Аммо, бобо барибир кема чўкиб, йўловчиларнинг катта қисми ҳалок бўлишини қайта-қайта айтаверибди. Ахийри одамлар безор бўлиб, бобони кинотеатрдан ҳайдаб чиқариб юборишибди.
___________
- Алкаш ака спирт билан ароқни фарқи қандай?
- Спиртни ичса бўлади, ароқни эса ичиш шарт.
___________
Шарт печкафурушликни йиғиштириб катта ер олиб икки қаватли бино қуриб биринчи қаватига бепул кутубхона иккинчи қаватига ўша китобларни ўқиб қаҳва ичадиган жой қилсам. Ноттин Хиллинг киносидай бирор актриса кириб севиб қолиб Тошкентга олиб кетар а? деб орзу қилиб турсам хотин сиз Лўли Марямдан бошқасига ёқмасангиз керак деб хаёлни ҳам бузди.
___________
- Дўстларимдан хурсандман!
- Бир тийинлик сенга фойдаси йўқ-ку Дима?
- Ҳеч бўлмаса қарз сўрамайдику...
___________
Тўртинчи хотиним жуда рашкчи чиқдида... Биринчи, иккинчи, учунчи хотинларим билан орамизда ҳечнима бўлмаганини тушинтириш қийин бўляпти.
___________
Энг яхши бошлиқ бу - ишга келмаган бошлиқ.
___________
Савол:
- Tермамиз яхши ўйнайдими ёки Паризода?
Жавоб:
- Канешна Паризода.
___________
- Сигир яхшими ёки эшак, Дима?
- Гўштини егани сигир, хақорат қилгани эшак яхши.
___________
Катта ховли, Чорвоқдан дача, каптива ва бирорта дўконни номига ўтказиб берсам, иккинчисига уйланишга рухсат берармуш хотин.
Шунча нарсам бўлганда хозир биз бир-биримиз билан таниш бўлмаган бўлардик деб қўйдим.
___________
- Менга ишонинг, хамма кўнгилсизликлар эртами кечми , бари бир тугайди ва хаммаси якун топади.
- Жуда хам оптимиз экансиз. Нима иш қиласиз?
- Гўрковман!
___________
Қўшним янги каптивасини оркасига "Дима алам қилсин! Шундайидан мингинг келяптими" деб ёзиб қўйибди.
Мен хам мих билан ёзувини тагига "Нима ишинг бор"! -деб ёзиб қўйдим.
___________
50 та дугона бир бирининг қулоғига пичирлаб айтадиган гап, сир деб аталади.
___________
- Бугун кўринишинг ажойиб хотин!
- Сиз ҳамма гўзал аёлларга шундай ҳушомад қиласизми?
- Йўқ, гўзалларга бошқачароқ...
___________
Янги мақол:
Қайнонамнинг қайнонаси менинг дўстим!
___________
Яхши кунлар Олдинда! дея 35 ёшга кетяпман.
Яна шунча кутмасамда.
___________
Абстракт суратлар кўргазмасида:
- Мана бу сурат жуда ажойиб экан.
- Бу сурат эмас, эвакуация режаси.
___________
Қишлоқ ажойиб жойда..
Ариқни бошида кимдир қўйини чўмилтираётган пайтда, охирида кимдир идиш-товоғини юваётган бўлади.
___________
Мунажжимлар башоратини ўқиш - жону дилим. Чунки факат ўша ердагина менинг пулим бор, саёхат ва ажойиб муносабатлар ваъда қилишади.
___________
Қишлоқ ажойиб жойда.
Ўзи тўрт соат чироқ бўлади-ю хотинлар кўп ишлатмай эканом қил дейишади.
___________
Бутун дунёда хамма мукофот пулига лойиқ бўлиш учун ишлайди. Фақат бизни корхонада уни кесиб ташламаслиги учун ишлаймиз.
___________
Доктор:
- Бугундан буён чойхонага бориш, аёлларга қараш, кечаси кўчада санғиш мумкин эмас сизга.
- Доктор тўғрисини айтинг хотиним келиб кетдими?
___________
Қишлоқ ажойиб жойда
Хотинига 10 минга чипс олиб беролмаган эркак чойхонада миллиарддан гапиради.
___________
Фақат пиёзгина кўзни ёшлайди десангиз, демак ҳали ҳечким бошингизга тарвуз билан урмабди.
___________
Сўз кўрки мақол, эркак кўрки 4 та хотин! - десам хотин, нима? - дейди.
Хазиллашдим хотин, сўз кўрки мақол, эркак кўрки соқол дедим.
___________
Қишлоқ ажойиб жойда.
Бир қизни талашиб ёқамуш бўлишаётган пайтда у қиз шахарлик йигит билан фарзанд кўриб бўлган бўлади.
___________
Чойхона ва маишат зарарлиги хақида китоб ўқиб, ташлаб юбордим.
- Дима ростданми чойхонания?
- Нималар деяпсан? Китоб ўқишни.
___________
Янги мақол!
Қинғир ишнинг қийиғи тўққиз ойда чиқади!
___________
Қайнонам "Менинг телефонимга яхши ўйин ташлаб беринг" деганди, "Кўк кит" ни ташлаб бердим, ёқиб қолар. Умидим шундан.
___________
- Дадаси, мени ҳеч қаерга олиб бормайсиз. Ҳамиша ўзингиз бориб келасиз.
- Яхши, эртага ошнамникига хашарга олиб бораман. Бирга ғишт ташиймиз...
___________
Бир иримчи одам йўлда кетаётса олдидан қора мушук чиқиб қолибди.
Орқага етти қадам юрган экан Машина уриб кетибди.
___________
ЭНГ МАШҲУР ЁЛҒОНЛАР.
— Сени лайлаклар олиб келган...
— Сени ўйлаб туни билан ухлай олмадим...
— Аёлларни хунуги бўлмайди...
— Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун...
— Худди сиз учун таёрлангандек сизга жуда ярашди...
— Мен учун энг муҳими қалб гўзаллиги, юз гўзаллиги эмас...
— Ўтирсангиз, ош пишаётган эди...
— Бизни таклиф қилишди, лекин биз бормадик...
— Орқасидан гапиряпман, шу ерда бўлса юзига ҳам айтаман...
— Охиргисини сизга сотаяпман, бундан бошқа қолмади.
___________
Азизам, 5 дақиқа ичида кийинишинг учун сенга қанча вақт керак?
___________
Нефть базаси директори ҳайдовчисидан:
— Машинада бензин борми? - дея сўрабди.
Ҳайдовчи:
— Бак тўла - деб жавоб берибди.
Директор ҳайрон бўлиб:
— Қизиқ, нега бўлмаса одамлар бензин йўқ, дея шов-шув кўтариб юришибди?!
___________
- Хотин, тушимда мен тўртта аёлга уйланибман.
- Хўш, дадаси, мен энг гўзали ва севимлиси эканманми?
- Балки ишонмассан, улар орасида сен умуман йўқсан.
___________
Ит вафо хотин жафо! дейдиганлар. Бир итингизни кетига тепиб кўринг шунда кўрасиз вафони...
___________
- Дадаси гўзал аёлларни кўрсангиз мени унутасиз а?
- Аксинча хотин. Сени борлигингни эслаб бир хўрсиниб қўяман!
___________
Пессемист хотин йўқолган эрини касалхона, милитция бўлими, ўликхоналардан излайди. Оптимист хотин эса, бар, ресторан, тунги клублардан...
___________
Тавба, эр бош, хотин бўйин, дейишади. Унда эркак чапга қарай бошлаганига ким айбдор?
___________
- Дадаси яна ичдингизми!?
- Йўқ!
- Унда автомеханизатциялаштирилмаётганликларингдандурда денгчи?
- Ичдим хотин, ичдим.
___________
Агар эрингизни маоши оз бўлса, сизни кўйлагингиз эскирмайди ва модадан қолмайди!
___________
- Дадаси ишдан роса чарчаб келдим.
- Дарров кийимингни алмаштириб, аввал кирларни ювиб ташла. Кейин овкат тайёрлаб дастурхон ёзда дамингни ол. Бу ёгини узим боплайман.
___________
Орзу билан хисоблашишдан аввал маош билан маслахатлашиш керак!
___________
Бир вақтлари мен алдаган гўзал қизлар!!! Аламдан ичингиз куймасин! Мен уйландим. Заҳар қайнонам ва хотиним ҳаммангиз учун мендан ўч олмоқда.
___________
Қизиқ? Уйланаётганда фариштага уйланамиз-у ажрашаётганда ғирт ялмоғиз билан ажрашамиз.
___________
Дугонажон эринг Дима жуда хазилкашда. Кеча автобусда шундай латифалар айтдики кула-кула дивандан йиқилиб тушдим.
___________
Хурматли Женнефер Лопес туғилган кунингиз билан табриклайман 48 ёшингиз муборак! Кўп эркаклар қадди қоматингизни севса мен ўзингизни, қалбингизни кинодаги ролларингизни севаман. Доимо соғ-саломат юринг! - деб табриклаб турсам, хотин оббооо ўзи бир тузфурушку осмондаги ойни севганига ўлайми боринг молларни тагини тозаланг деб ҳаёлни ҳам бузди.
___________
Эр ҳар куни ишдан келиб хотинига:
— Чой дамла, бор, — деркан.
Бир кун хотинининг жаҳли чиқиб:
— Ҳар кун шу аҳвол. Бор чой дамла, овқатинг тайёрми, - дейсиз. Қачон биз ҳам маданиятли инсонларга ўхшаб адабиёт, мусиқа ҳақида гаплашамиз, — дебди.
Бу гап эрини ўйга солибди. Эртасига эри ишдан келиб хотинига:
— Жоним "Отелло"ни ўқиганмисан?
— Йўқ.
— Охунжон Мадалиевни қўшиқларини эшитганмисан?
— Ким у?
— Муҳаммад Юсуфни бирорта шеърини ёдлаганмисан?
— Йўқ, ёдламаганман.
— Чайковскийни бирор бир симфониясини эшитганмисан?
— Йўқ, эшитмаганман.
— Тур, унда чой дамла...
___________
Эълон:
Ичида 500 доллари бор ҳамён йўқолди. Топиб олганлар ҳеч бўлмаса пулни қайтаринглар!
СУЮНЧИСИ БОР.
___________
Биатлон мусобақасида иккинчи бўлиб маррага келишни ҳеч тушинмайманда...
Ахир қўлида қурол бўлса.
___________
- Ҳаётингда бирор муаммо чиқса мени рақамим бор-а дўстим?
- Бор!
- Дарҳол учириб ташла!
___________
Қизиқ, ажралиш пайтида сабабини сўрашади-ю, никоҳни қайд қилишда эса йўқ.
___________
Менким, Дима Қаюм! / © Дима Қаюм
manba: t.me/D_Qayum (31.03.2018-dan to 18.04.2018-gacha yozgan sara ijod namunalari keltirildi)