Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=3081
Postga havola
Ali AVFO Xujandiy [364] [off]
ТИТРОҚ
Дилдорим билсайдинг кўксимда хижрон,
Қалбимни эзғилар оғир бир қийноқ.
Сенсиз бу лаҳзалар ўтмайди ишон,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
Кўзинга термулсам кўрардим ўзим,
Нималар бўлди-ю кетяпсан йироқ.
Сенга ҳам қолмади бир айтар сўзим,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
Термулдим осмону, ой-у юлдузга,
Ҳасратим айтардим кеча-кундузга.
Ёрдам беролсайдим ўзим ўзимга,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
Ўнгидан келмасин энди тушларим,
Уҳласам турсайдим янада тезроқ.
Эсласам тишимга тегар тишларим,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
Дардкашим бўлди-я оддий бир ёстиқ,
Баъзи бир кимсадан шу ҳам яҳшироқ.
Бўлди сенга ваъда севмайман ортиқ,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
© Шерзод БУРХОН
Дилдорим билсайдинг кўксимда хижрон,
Қалбимни эзғилар оғир бир қийноқ.
Сенсиз бу лаҳзалар ўтмайди ишон,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
Кўзинга термулсам кўрардим ўзим,
Нималар бўлди-ю кетяпсан йироқ.
Сенга ҳам қолмади бир айтар сўзим,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
Термулдим осмону, ой-у юлдузга,
Ҳасратим айтардим кеча-кундузга.
Ёрдам беролсайдим ўзим ўзимга,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
Ўнгидан келмасин энди тушларим,
Уҳласам турсайдим янада тезроқ.
Эсласам тишимга тегар тишларим,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
Дардкашим бўлди-я оддий бир ёстиқ,
Баъзи бир кимсадан шу ҳам яҳшироқ.
Бўлди сенга ваъда севмайман ортиқ,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
© Шерзод БУРХОН