Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=31352
Postga havola
Arjey [154] [off]
Зўр янгилик — PayPal яқин бир ой ичида Ўзбекистонда ишлай бошлаши мумкин. UzCard раҳбари Аҳрор Маҳмудовнинг маълум қилишича, компания Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни жуда истаётган экан. Qiwi, «Яндекс.Деньги» ва Webmoney эса аллақачон UzCard билан келишувларни имзолаб бўлган.
Аҳрор Маҳмудов шундай ваъда беряпти: «Ишонч билан айтишим мумкинки, яқин бир ой ичида биз тўрттала сервисдаги кармонларни сўм билан тўлдириш имконини берувчи хизматларни ишга туширамиз».
Айтишларича, PayPal, Qiwi, «Яндекс.Деньги», Webmoney’даги онлайн-кармонларни нақд пул билан, терминаллар ва инфокиосклар орқали, шунингдек, UzCard картасини улаб қўйиш орқали онлайн-режимда ҳам тўлдириш мумкин бўлади. Хизмат ҳақи 1 фоиз атрофида бўлади, дейишяпти.
Бу нима дегани? Бу — нақд сўмингизни банкоматга тиқиб, карточкангизга, истасангиз дарҳол PayPal ёки Webmoney’даги ҳисобингизга тушириб, AliExpress, Amazon ёки бошқа бир хорижий онлайн-дўкондан исталган нарсани сотиб олишингиз мумкин бўлади, дегани. Қандайдир воситачиларга ялиниб, алданиб юришга, 10 сўмлик нарсага 15 сўм тўлашга ҳожат йўқ, дегани. Зўр-ку ахир!