Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=33022
Postga havola
Ali AVFO Xujandiy [364] [off]
Элёр Жӯраев (Панжакентий) - 1994 йил, 3 июнда ,Тожикистоннинг Панжакент ноҳиясидаги, Хавзак кишлоғида дурадгор оиласида таваллуд топган.
2010-2011 ўқув йилида қишлоғидаги 9-йиллик асосий мактабни,
2011-2012- ўқув йилида эса қўшни қишлоғидаги 11-йиллик ӯрта мактабни аъло баҳоларга битирди. Мактабда бир қанча фахрли ёрлиқларга сазовар бӯлиб, "Президент олий ӯқув юртига'' йулланма олди.
Элёр 3-4 синфларида ўқиб юрганидаёк ӯзбек-тожик адабиётига қизиқар ва устоз шоирларнинг шеърларини севар эди.Мана шу қизиқиш сабаб ижодга бўлган ҳавас унда жуда эрта уйғонди.
Элёр ёшлигиданоқ шеърлар ёзишни бошлади.
2014-йилда илк бора "Дадамни кӯрмадингизми?", ''Жаннатимсиз онажон'', ''Мусофирлик жонга тегди'', ''Россияга кетган аёллар''-каби, шеърлари "Маънавият" ва "Турон"газеталарида чоп этилди.
Ундан сӯнг 2015-йили "Ғариблик" номли илк шеърий тӯплам китоби нашрдан чиқди. 2016 -йил "Ватан мадҳи" номли шеъри "Фарвардин"газетасида чоп этилди.2017 йилда эса атоқли шоир Муҳаммад Юсуф фонди раиси Назира Ас-салом томонидан 3-даражали имтиёзли диплом билан тақдирланди. Ҳозирги кунда унинг ёзган нафис шеърлари , Тожикистону - Ўзбекистон хонандалари томонидан ижро этилмоқда.
Ёш, серқиррали моҳир қаламкаш шоир -- Элёр Жўраев ижодий йўлида, ўзининг турфа хил ҳаётий ашъорлари билан бирга ёзишни бошлаган ғазаллари, жаҳонга донг таратган ҳамшаҳарлари устод Рўдакий-у , Лоиқлар изидан бораётганининг гувоҳи бўлдим.
Унинг ҳаракатларидан ва тинимсиз изланишларидан кўринади-ки, шеъриятга бўлган иштиёқи тобора ортиб бормоқда.
Шеърларининг аксарияти ҳозирги замонамизда рўй бераётган долзарб мавзулар асосида ёзилган . Шу жумладан қадр, меҳр-муҳаббат ва инсонлар ўртасидаги оқибатнинг йўқолиб бораётганлигини акс этиб, уларни самимийлик ва эзгулик сари чорлаб, шеърларида инсон бовар қилмайдиган гўзал ташбиҳлар қўллаб , кишини афсонавий яхши ҳислатларга етаклайди.
Элёр айни дамда қўшни Ўзбекистон ижодкорлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган ҳамда иккинчи китобини нашрдан чиқаришни мўлжалга олган.