Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=33032
Postga havola
Ali AVFO Xujandiy [364] [off]
Ўлиб қолай!
Қучоғингизда --
Севмасликка йўқдир имконим.
Қизғонаман, шамоллардан ҳам,
Ўзингизсиз кўнгил маконим.
Ўлиб қолай!
Ўчоғингизда--
Ёнганимда ўтлар уялсин.
Гапим битта, тортинмасидан,
Ишончингиз менга суялсин.
Ўлиб қолай!
Яноғингизда --
Ўпинчингиз домига тушиб.
Ёш жонимни қурбон этсам ҳам,
Нега бунча тўймайсиз уршиб.
Ўлиб қолай!
Дудоғингизда --
Юзларингиз момиқ ,кулчатой.
Ўтинаман, сабрим синаманг,
Бир эркалай,
''-Хўп''-ми эркатой.
Ўлиб қолай!
Қароғингизда --
Кипригингиз сояси бўлиб.
Жойлашаман , улкан тоғдайин,
Нигоҳингиз қояси бўлиб.
Ўлиб қолай!
Адоғингизда --
Кўксингизга бошимни қўйиб.
Элёр Жўраев
(Панжакентий)
12/05/2018
5 soat 54 daqiqa 44 soniyadan keyin yozdi:
Ҳали шошмай туринг!
Менинг ишқимда,
Олов ҳайрон қолар -- ёнганингиздан...
Роса уялади -- ўз юрагингиз,
Билиб, билмай севиб қолганингиздан.
Ҳали шошмай туринг!
Менинг рашкимда,
Йўлингизни тўсиб -- қийнар гумонлар.
Керак бўлиб қолган пайтим излайсиз --
Чор томонга алдар -- шунда сарсонлар.
Ҳали шошмай туринг!
Менинг чашмимда,
Кипригим шифтини айвон қилгайсиз .
Бунча питирламанг!
Қўлда балиқчам --
Дидим эшигини очсам билгайсиз .
Ҳали шошмай туринг!
Менинг ашкимда,
Хоҳишингиз ила булут бўлгайсиз.
Суратимни қучиб -- тўймасингиздан,
Кўнглингиз тўрига илиб қўйгайсиз.
Ҳали шошмай туринг!
Менинг кўксимда,
Сарғайган ўтмишим рангин топгайсиз.
Ҳолларим қулайди вужудингизга,
Афсус, кеч бўлганда ҳижрон тотгайсиз.
Ҳали шошмай туринг!..
Элёр Жўраев
(Панжакентий)
08/05/2018йил
Қучоғингизда --
Севмасликка йўқдир имконим.
Қизғонаман, шамоллардан ҳам,
Ўзингизсиз кўнгил маконим.
Ўлиб қолай!
Ўчоғингизда--
Ёнганимда ўтлар уялсин.
Гапим битта, тортинмасидан,
Ишончингиз менга суялсин.
Ўлиб қолай!
Яноғингизда --
Ўпинчингиз домига тушиб.
Ёш жонимни қурбон этсам ҳам,
Нега бунча тўймайсиз уршиб.
Ўлиб қолай!
Дудоғингизда --
Юзларингиз момиқ ,кулчатой.
Ўтинаман, сабрим синаманг,
Бир эркалай,
''-Хўп''-ми эркатой.
Ўлиб қолай!
Қароғингизда --
Кипригингиз сояси бўлиб.
Жойлашаман , улкан тоғдайин,
Нигоҳингиз қояси бўлиб.
Ўлиб қолай!
Адоғингизда --
Кўксингизга бошимни қўйиб.
Элёр Жўраев
(Панжакентий)
12/05/2018
5 soat 54 daqiqa 44 soniyadan keyin yozdi:
Ҳали шошмай туринг!
Менинг ишқимда,
Олов ҳайрон қолар -- ёнганингиздан...
Роса уялади -- ўз юрагингиз,
Билиб, билмай севиб қолганингиздан.
Ҳали шошмай туринг!
Менинг рашкимда,
Йўлингизни тўсиб -- қийнар гумонлар.
Керак бўлиб қолган пайтим излайсиз --
Чор томонга алдар -- шунда сарсонлар.
Ҳали шошмай туринг!
Менинг чашмимда,
Кипригим шифтини айвон қилгайсиз .
Бунча питирламанг!
Қўлда балиқчам --
Дидим эшигини очсам билгайсиз .
Ҳали шошмай туринг!
Менинг ашкимда,
Хоҳишингиз ила булут бўлгайсиз.
Суратимни қучиб -- тўймасингиздан,
Кўнглингиз тўрига илиб қўйгайсиз.
Ҳали шошмай туринг!
Менинг кўксимда,
Сарғайган ўтмишим рангин топгайсиз.
Ҳолларим қулайди вужудингизга,
Афсус, кеч бўлганда ҳижрон тотгайсиз.
Ҳали шошмай туринг!..
Элёр Жўраев
(Панжакентий)
08/05/2018йил