Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=39387
Postga havola
ProjecT [27] [off]
Интернет иккита алоҳида қисмга бўлинмоқда, бири АҚШ ихтиёрида бўлса, иккинчиси Хитой назоратида бўлади.
Дунёнинг биполяр тизими ва совуқ уруш аллақачон ўтмишга айланган. Шунга қарамай, тарих такрорланиб туриш хусусиятига эга. Биринчиси ошкора, иккинчиси интернетда. Яна 10-15 йилдан кейин бутунжаҳон ўргимчак тармоғи иккита алоҳида сегментга бўлиниши мумкин. Уларни шартли равишда «демократик» ва «тоталитар» деб атаса бўлади.
Бундай манзарани Google’нинг собиқ ижрочи директори Эрик Шмидт башорат қилмоқда.
Эрик Шмидт
ЎҚИНГ: Интернет бўйича "Ўзбектелеком" монополиясига ҳам барҳам берилади!
Ягона интернет-маконнинг барбод бўлиши ва унинг бир нечта кластерларга бўлинган фрагментлари ҳақида тўхталиб, Эрик Шмидт шундай дейди: АҚШ ва Хитой тез орада тармоқларда ўз назоратини ўрнатади. Хитойнинг IT-компаниялари жуда тез суръатларда юксалиб бормоқда, бозори ҳам фаол кенгаймоқда. Аммо Хитой фақат ўзининг хизматини таклиф этиш билан чекланиб қолмайди, балки ўзининг тартибини ўрнатишга ҳам ҳаракат қилади.
Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, дунёнинг айрим қисми цензура ва давлат назорати ўрнатилган “хитой интернетидан” фойдаланади. Қолганлар эса ҳозирги анъанавий интернет тизимидан фойдаланишни давом этаверади.
Manba: terabayt.uz