Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=39569
Postga havola
Doston [189] [off]
Хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, фуқароларнинг рўйхатдан ўтишлари ихтиёрий ҳисобланади ва электрон шаклда амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтиш учун фуқаро томонидан Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳакининг бир баробари миқдорида тўлов амалга оширилади.
Фуқаро Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий веб-сайти орқали агентлик электрон базасида рўйхатдан ўтади.
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилади, бунда тўловлар амалга оширилган даврлар белгиланган тартибда меҳнат стажига қўшилади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон базасида рўйхатдан ўтган вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларга "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталарига ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК томонидан фуқаролар учун эконом класс авиачипталарининг нархларига 20 фоиз чегирмалар тақдим этилади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон базасида рўйхатдан ўтган вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларга "Алоқабанк" АК томонидан соддалаштирилган очиш шартлари, хизмат кўрсатиш учун минимал воситачилик ҳақи ва "ноль" суммадаги кафолат депозити билан "VISA-migrant" банк пластик карталари чиқарилади ва хизмат кўрсатилади, шунингдек йилига бир маротаба бир марталик темир йўл ва авиачипталар олиш учун бўлган харажатлар 2018-2019 йилларда 300 минг сўмгача миқдорда қисман қопланади.