Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=47682
Postga havola
U M K A [299] [off]
Ҳозирги кунда ахборот ташкилотлари ўзларининг охирзамон ёки ҳаётнинг тугаши билан боғлиқ янгиликлари билан ҳаммани қўрқувга солиб келаяпти.
Шунақа энг шов–шувли бўлган 2 та охирзамондан инсоният 2000 йил ва 2012 йилда ўтиб олди.
Шунга қарамасдан, яқинда янги Охирзамон ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Унда айтилишича, кутилаётган охир замон 2019 йилда бўлиши керак.
Келинг, мулоҳаза қилиб кўрамиз, ҳақиқатан ҳам, у содир бўлиши мумкинми ёки йўқ?
2019 йилда охирзамон бўлиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ, яъни 2002 йилда айтилганди. Бутун дунёга маълум бўлган НАСА ердан унчалик ҳам олис бўлмаган жойда жуда катта ҳажмга эга бўлган астероидни топди. Унинг тахминий массаси бир неча минг тоннани ташкил қилади ва агар ушбу астероид билан ер тўқнашиб кетса, у ер юзидаги барча тирикликни йўқ қилиши айтилган!
Аниқ айтиш анча қийин, охир замон шу йил 1 февралда бўладими, йўқми?
Олимларнинг энг охирги маълумотларига қараганда, астероиднинг яқин йиллар орасида ерга қулаши қийин. Яна бир маълумотни айтиб ўтиш керак, астероиднинг ҳаракатланиш траекторияси жуда ноаниқ, қисқа қилиб айтганда у ҳар дақиқада ўзгаради, олимлар бунақа ноаниқ жисмдан ҳамма нарсани кутиш мумкин деб ҳисоблашади.
Олимлар ном беришган 2002 НТ7 астероиди шу йил яни 2019 йил 1 февралда ер билан тўқнашиб кетиши айтилган, лекин қаердан бунақа маълумот олинган, ким айтган, ҳақиқийми, номаълум!
Аниқ битта маълумот бор, НАСА ходимлари 2019 йилги охир замонни жуда тез 2060 йилга кўчириб ўтказишган, лекин анча кеч бўлганди, маълумот аллақачон тармоқларга тарқалиб кетганди.
Кўпчиликнинг фикрига қараганда, улар атайлаб санани ўзгартиришган, Бутун дунёда ваҳима келтириб чиқармаслик учун! Лекин ўзлари маълумот ҳақида унутиб қўйишган, кириб келган 2019 йилда ушбу охир замон ҳақидаги гап-сўзлар яна авж олиб бормоқда.
Агар астероид ҳақиқатан ерга қуласа нима бўлади? Энг ёмони бўлганда ҳам, жуда катта портлаш бўлади, ушбу портлашдан ҳеч ким қутулиб қололмайди.
Яна олимлар, агар омадимиз келиб қолса:
– Ернинг магнит майдони ўзгариши;
– Ернинг ҳаммаси эмас, балки бир неча континентлар ўзгариши;
– Иқлим ўзгариши;
– Табиий офатлар юз бериши мумкин.
Охирзамон бўлиши ёки бўлмаслигига ишониш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ, лекин битта нарса аниқ: ушбу маълумотлар тасдиқланмаган!
Бутун дунё олимлари жуда жиддий ҳамда хавотир билан ушбу астероидни кузатишмоқда. У ердан унча узоқ бўлмаган масофада бўлгани учун ҳозирда бутун дунё обсерваторияларининг нигоҳи ўша жисмга қаратилган.
2002 НТ7 астероидидан ер шари жиддий талофат кўриши ёки бутунлай йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин, лекин коинотда астероидлар жуда кўп, улар билан тўқнашув ҳар бири билан ҳалокатлидир.
Олимлар ер билан тўқнашиб кетиши мумкин бўлган коинот жисмларини диққат билан ўрганишяпти, агар шунақа вазият бўладиган бўлса, улар инсониятни қутқариб қолиш режасини тузишади, ҳозирча қўрқувга ўрин йўқ. Албатта, охирзамон ҳақида кўплаб буюк башоратчилар айтишган. Улардан бири Мишел Нострадамус башорат қилади: 2019 йил бутун дунё бўйлаб урушлар бўлади ва бу инсониятнинг қирилиб кетишига олиб келади.
Матрона Московская эса шундай дейди: «Одамлар ёвузликдан чўчимайдиган, ёлғонсиз сўзлолмайдиган давр келади, қуруқ ваъдалар, диёнатсизлик авж олади, меҳр-муҳаббат камайиб кетади ва шунчаки туйғусиз одамлар кўпаяди. Бунинг оқибатида икки олам бир-бири билан тўқнашади ва инсоният йўқликка маҳкум бўлади».
Биз нима бўлганда ҳам инсонийлигимизни сақлаб қолишимиз керак, шундоқ экан, ҳар бир кундан завқ олиб яшанг, охирзамон қачон бўлишини ҳеч ким аниқ айтиб беролмайди, у бугун ёки эрта бўлиши ҳам мумкин! Меҳр-муҳаббатни бир-бирингиздан аяманг, зеро улар сотиб ёки сотиб олинмайди!
Manba: hordiq gazetasi