Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=47748
Postga havola
AbdusattarovZ [834] [off]
Ассалому алайкум азизлар!
Кечагинда бир пост келиб тушди саҳифамизга, ва ушбу қисқа мақолани ёзишга қарор қилдик у пост видео ролик бўлиб Аллоҳга туҳмат қилган куфр миллатига тааллуқли ахборот эди, унда айтилишича 1-Феврал куни қиёмат қоим бўлармиш Субҳана Аллоҳ!
Ўша постни бир нодон #АДМИН каналига юклаган юз мингдан ортиқ инсонлар кўрган, бир тарафдан йиғлагин келади бир тарафдан у аҳмоқлар ишига кулгин хар холатда ҳам Алҳамдулиллаҳ дийишлигимиз лозимдир Аллоҳ бизни улардан қилмади, мавзуга қайтсак #ҚИЁМАТ қачон бўлиши ҳақида хатто Аллоҳнинг суюқли бандалари Пайғамбарлар ҳам аниқ хабар беришмаган, Хоссатан Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вас саллом ҳам!
Қиёмат соати қойим бўлишининг аниқ вақти Аллоҳ жалла ва алонинг ўзига хос илм бўлиб, унинг қойим бўлиш вақтини на муқарраб фаришта ва на бирон пайғамбар билгай.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Аъроф» сурасида айтади:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиздан Соат (яъни Қиёмат) қачон воқе бўлади, деб сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Парвардигорим даргоҳидадир. Вақти-соати келганида ҳам фақат Ўзи ошкор қилур. У (яъни Қиёмат) Самовот ва Ер учун жуда оғир (даҳшатли) бир ишдир. У сизларга фақат тўсатдан — кутилмаганда келур». Гўё сиз у ҳақда яхши биладигандек сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Аллоҳ даргоҳидадир. Лекин жуда кўп одамлар уни билмайдилар»» (Аъроф: 187).
Аллоҳ таоло «Аҳзоб» сурасида айтади:
«Одамлар сиздан (қиёмат) соати (қачон бўлиши)ҳақида сўрайдилар. «У (соатни) билиш ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир», деб айтинг. Қаердан билурсиз, эҳтимол у соат яқин келиб қолгандир»(Аҳзоб: 63).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Ван-назиат» сурасида айтади:
«(Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), мушриклар) сиздан (ўша Қиёмат) Соатини қачон воқе бўлиши ҳақида сўрарлар. Сиз қаердасиз-у, уни (яъни Қиёмат қачон бўлишини) зикр қилиб-эслаш (қаерда)? (Яъни сиз ҳеч қачон у Куннинг вақтини айтиб бера олмайсиз). Уни (билиш) ёлғиз Парвардигорингизга бориб тўхтар. Сиз фақат ўша (Қиёмат)дан қўрқадиган кишиларни огоҳлантирувчисиз, холос. (Аммо у Куннинг қачон воқе бўлишини айтиб бериш сизнинг вазифангиз эмасдир). Улар у (Қиёмат Соати)ни кўрадиган Кунда (бу дунёда) гўё биргина пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек (яъни бир кун ҳам яшамагандек) бўлиб қолурлар!» (Ван-назиат: 42-46).
Қиёмат қойим бўлиш соатини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди.
Жибрийл алайҳиссалом энг улуғ фаришта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг улуғ пайғамбар ва халқлар ичида энг олий манзилат эгаси бўлган зот эдилар. Шундай бўлгани ҳолда, Жибрийл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Қиёмат соати қачон?», деб сўраганларида у зот: «Бу ҳақда сўралувчи сўровчидан билувчироқ эмас», деб жавоб берганлар!! Сўровчи Жибрийл, сўралувчи эса Башир ва Назир (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эдилар, ҳар иккилари қиёмат соати вақтини билмасдилар! Шундай экан, қайси оқил инсон қиёмат вақтини биламан дейишга журъат қила олади?!
#Эслатма:
Ушбу сўзларимиз ўша админга ҳам етиб боради деб гумон қиламиз ўзларини йиғиштириб олсинлар, бир ишни қилсинлар Аллоҳнинг ишига аралашиб ўзини ва юз минглаб инсонларни охиратини хароб қилмасин!
Валлоҳу аълам.
Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар. Ундай кимсалар учун (бу ҳаёти дунёда) озгина фойда бўлур. (Охиратда эса) улар учун аламли азоб бордир” (Наҳл сураси, 116-117 оятлар).