Рўйхатдан ўтиш фақатгина www.dvlottery.state.gov сайти орқали амалга оширилади.Рўйхатдан ўтиш мутлақо бепул.Аслида лоторея учун рўйхатдан ўтишда воситачилар хизматидан фойдаланмаганингиз маъқул.
1) орада турган воситачилар сиз ўзингиз шундоқ ҳам тўлдиришингиз мумкин бўлган, кишидан инглиз тилини энг оддий даражада билиш талаб этиладиган анкетани 60-150 мингга тўлдириб беради.
2) орада турувчи воситачилар лотореяда ютиш учун ҳеч қандай роль ўйнамайдилар, буни компьютернинг ўзи бажаради.
3) кейинчалик воситачи сизнинг номингиздан кейинги йилларда анкетани тўлдириши ва ундан бехабар сиз ўзингиз ҳам тўлдирганда иккала аризани умумий базадан ўчириб ташланишига сабаб бўлади.
4) воситачилар анкета тўлдираётганда сизнинг почтангизни эмас, балки ўзи очган почтани ёзади ва одатда сизга натижани текшириш учун бериладиган кодни беришмайди, бу билан улар сизга ютуқ чиққанда, тасдиқлаш кодини тақдим этиш эвазига тўлов олишдан умидвор бўлишади.