Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=6590
Postga havola
Сирожиддин [2882] [off]
АЙЗЕК АЗИМОВ (1920-1992 )
Америкалик жаҳонга машҳур фантаст ёзувчи, фан тарғиботчиси Айзек Азимов (1920-1992 Белоруссиянинг Петровичи қишлоғида туғилган. 1923 йилда ота-онаси билан Нью-Йорк шаҳрига кўчиб кетган. Ўша ерда Колумбия университетини тугатган. Мутахассислиги биохимик. Илмий тадқиқотлари учун фалсафа доктори унвонини олган.
Биринчи қиссаси 1939 йили эълон қилинган. Шундан сўнг «Пойдевор ва Империя» (1952), «Мен роботман», «Мангулик интиҳоси» (1955), «Нейтрино», «Дарбадар» (1966), «Коинот оқимлари» (1972), «Пойдевор қирралари» (1982), «Пойдевор ва Ер» (1986) асарларини эълон қилди. Азимов фантастикага интеллектуал наср унсурларини киритди ва уни бадиий насрга яқинлаштирди. Бундан ташкари асарларидан ижтимоий муаммолар ҳам ўрин олган. Азимов илмий фантастика асосчиларидан бири.
Азимов нинг бир қанча ҳикоялари ва «Коинот оқимлари» романи ўзбек тилига таржима қилинган.
УЛАР УЧИБ КЕЛИШОЛМАЙДИ
Ҳаёт тажрибаларидан донишманд даражасига етган ригеллиан ирқининг вакили Нарон — тўртинчи авлод галактикалар солномачиси эди.
Унинг иккита китоби бор эди: бири — барча галактикалардаги кўп сонли онгли мавжудотлар тамаддунларининг ҳаммаси рўйхатга олинган катта китоб; иккинчиси кичикроқ бўлиб, унга Галактикалар Федерациясига аъзо бўлиш ҳуқуқини берадиган даражада етуклик ва маҳоратга эришган тсивилизатсиялар киритилганди.
Омадсизлик, биокимёвий ва биофизик тенгсизлик ва ижтимоий адолатсизлик каби турли сабабларга кўра таназзулга юз тутган тамаддунлар катта китобдан ўчирилганди.
Аммо кичкина китобга киритилган Федерация аъзоларидан бирортаси у ердан ўчирилмаганди.
Кекса Нарон ҳузурига келган хабарчига қаради.
— Нарон! — дея хитоб қилди хабарчи. — Ягона Буюк…
— Ҳой, мулозаматни камроқ қилавер. Хўш, нима гап?
— Яна бир организмлар гуруҳи етукликка эришди.
— Яхши! Жуда яхши! Эндиликда унақалар тез етиляпти, бирорта йил янгиликсиз бўлмаяпти ўзи. Хўш, бу сафар ким экан?
Хабарчи галактика кодини ва сайёранинг галактика ичидаги координатларини айтди.
— Ҳа, ҳа, — деди Нарон. — Мен бу оламни биламан.
У ўзининг силлиқ ёзуви билан мазкур сайёра номини катта китобга ёзиб, сўнг иккинчисигаям кўчирди. Анъанага кўра, муайян сайёрада яшовчиларнинг кўпчилиги уни қандай атайдиган бўлса, китобга ҳам у ўша ном билан ёзиларди. Нарон шунинг учун янги сайёрани «Эартҳ» деб ёзиб қўйди.
— Бу ёш яратиқлар рекорд ўрнатишди, — деди у. — Онг пайдо бўлганидан то етукликкача бўлган йўлни бошқа ҳеч ким бу қадар тез босиб ўтмаганди. Умид қиламанки, ҳисоб-китобларимизда хатолик йўқдир-а?
— Йўқ, жанобим, — деди хабарчи.
— Улар термоядро қувватини олишга эришдилар-да?
— Ҳа, жанобим.
— Ахир, бу асосийси-ку, — Нарон жилмайди. — Яқин орада уларнинг фазо кемалари борлиқни ўргана бошлаб, Федерация билан мулоқотга киришадилар.
— Гап шундаки, Ягона Буюк, — хабарчи истамайроқ давом эттирди. — Кузатувчиларнинг хабар беришларича, улар ҳалиям фазога чиқишмабди.
— Қанақасига? — Нарон ҳайратланди. — Ҳалиям чиқишмабдими? Ҳатто фазовий стантсиялар даражасигаям-а?
— Ҳозирча йўқ, жанобим.
— Аммо, агар уларда термоядро қуввати мавжуд бўлса, унинг синов тажрибаларини қаэрда ўтказишмоқда?
— Ўз сайёраларида, жанобим.
Нарон бутун йигирма футлик бўйи билан тикка туриб кетди ва бор овози билан хитоб қилди:
— Ўз сайёраларида?!
— Ҳа, жанобим.
Нарон секинлик билан ўз қаламини чиқарди ва кичкина китобдаги охирги ёзувнинг устидан чизиб қўйди. Олдин бунақаси бўлмаганди, аммо Нарон ўта донишманд эди ва Галактиканинг бошқа аъзолари каби, юз бериши муқаррар бўлган ҳодисаларни аввалдан кўра биларди.
— Аҳмоқ эшаклар, — дея минғирлади у…