Хитой тарихида Тан сулоласи даврида яшаб ўтган адиб Ли Шан-ин (813-858) ижодида ҳикоялар билан бирга қисқа қайдлар, афоризмлар ҳам кенг ўрин тутган. Ҳаётий тажриба, поэтик кузатишлар бу адибга замона воқеликларини бутун ранг-барангликлари, экзотикаси, бўёқлари билан жозибали ва ихчам шаклларда тасвирлаш имконини берди. Шунинг учун ҳам унинг митти асарларида ўрта асрлардаги Хитой адабиёти, одоб-ахлоқ меъёрлари, халқнинг турли қатламларининг кайфияти ўзининг тўла ифодасини топа олди. Унинг афористик кўз қарашларида ҳам, фикр-мулоҳазаларида ҳам шу каби жиҳатлар аниқ кўриниб туради. Қуйида адибнинг ана шундай ихчам шаклда ифода қилинган фикр-мулоҳазаларидан намуналарни эътиборингизга ҳавола қилаётирмиз.