«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар яқин орада «Барселона»га ўтади. Бу ҳақда "Sky Sport Italia" журналисти Жанлука Ди Марцио хабар тарқатди.
Манбага кўра, музокаралар жараёни узоқ чўзилгани ва оғир кечганига қарамай, томонлар ушбу трансфер борасида келишувга эришишди. Шунингдек, Неймар «Барселона» билан шахсий шартнома борасида келишиб олди. Келишув шартлари борасида эса маълумот тарқатилмади.