Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=74006
Postga havola
gi8ri7 [1900] [off]
Баъзан шундай вазиятларга дуч келасиз: қўнғироқ бўляпти, аммо айни шу пайтда смартфонни қўлингизга олиш имконингиз йўқ. Масалан, бирор иш билан ўта бандсиз, рулдасиз, қўлингиз ёғ юқи ёки нам... Шу пайтда бўлаётган қўнғироқ эса қанчалик муҳим ёки арзимас эканини билмайсиз...
iPhone эгалари шу каби ҳолларда ким қўнғироқ қилаётганини смартфонни қўлга олмай туриб ҳам билиб олишлари мумкин. Бунинг қулайлиги шундаки, агарда бу сиз кутаётган қўнғироқ бўлса – оласиз, акс ҳолда – қилаётган ишингиздан чалғимай қўяверасиз.
Демак, бунинг учун iPhone’ингизни кирувчи қўнғироқ эгасини айтадиган қилиб созлайсиз. Яъни, созламаларини очиб, «Телефон» бўлимига кирасиз. Шу ердаги «Объявление вызовов» бандини очиб, «Всегда»ни белгилаб қўясиз.
Бўлди, энди айфонингиз контактидагилардан кимдир қўнғироқ қилса, унинг номини овоз чиқариб айтади. Уёғига эса, айни дамда гаплашиш муҳим ёки йўқлигига қараб иш тутаверасиз.