Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=74255
Postga havola
AsIaRaP [127] [off]
Лев Толстой жумбоғи
Машҳур рус ёзувчиси бу масалани иккинчи синф ўқувчилари учун ўйлаб топган. Лекин ҳозир уни юқори синф ўқувчиларининг ўттиз фоизи, олий ўқув юрти талабаларининг йигирма фоизигина тўғри еча олар экан. Ҳатто ҳар куни пулни пулга уриб кўпайтирадиган, ҳисоб-китоб билан тинимсиз шуғулланадиган савдогарлару бухгалтерлар ҳам кўпинча хато қилишади. Мана ўша масала:
“Савдогар қалпоқ сотяпти, 10 сўмдан. Бир харидор келди, кийиб кўриб, сотиб олмоқчи бўлди. Лекин унинг 25 сўмлиги бор экан, холос. Сотувчи ўша 25 сўмни бир болакайга бериб, майдалаб келиш учун қўшниникига жўнатди. Бола пулни 10+10+5 сўмлик қилиб майдалаб келди. Савдогар қалпоқни ва 15 сўм қайтимни ҳалиги кишига берди. Орадан бироз вақт ўтгач, пулни майдалаб берган қўшни келди ва 25 сўмлик қалбаки эканини айтди. Иложсиз қолган сотувчи унга пулини қайтариб берди.
Савдогар жами бўлиб қанчага тушган?”
Қани, Сиз ҳам бир уриниб кўринг-чи, буюк ёзувчининг ушбу оддийгина жумбоғини еча олармикансиз.