Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?act=post&id=92537
Postga havola
Ali AVFO Xujandiy [364] [off]
Қўрқув
Нафасим қисади, қўрқиб кетяпман,
Кўзёшим наҳотки қилмоқда исён.
Сизиб оқаётган ёш ажин билан,
Лабларим оралаб намлайман забон.
Қуйилиб келади кўзда ёшлар ҳам,
Кўз остим тобора аста қорайиб.
Даҳшатга тушаман, бағритошлар ҳам,
Менга ачинади кўнгли торайиб.
Қўлларим қалтираб, қолмади мажол,
Умримнинг поёни етди эҳтимол.
Ҳаяллаб... келақолмади ажал,
Вақтида келмайди, кутганда мисол.
Ҳали улгурмадим, кўп режаларим,
Шеърларим битмаган чала ҳаммаси.
Кириб кўролмаган кўп кўчаларим,
Чорласа, боролмам энди чамаси.
©️ Шерзод Бурҳонов
Нафасим қисади, қўрқиб кетяпман,
Кўзёшим наҳотки қилмоқда исён.
Сизиб оқаётган ёш ажин билан,
Лабларим оралаб намлайман забон.
Қуйилиб келади кўзда ёшлар ҳам,
Кўз остим тобора аста қорайиб.
Даҳшатга тушаман, бағритошлар ҳам,
Менга ачинади кўнгли торайиб.
Қўлларим қалтираб, қолмади мажол,
Умримнинг поёни етди эҳтимол.
Ҳаяллаб... келақолмади ажал,
Вақтида келмайди, кутганда мисол.
Ҳали улгурмадим, кўп режаларим,
Шеърларим битмаган чала ҳаммаси.
Кириб кўролмаган кўп кўчаларим,
Чорласа, боролмам энди чамаси.
©️ Шерзод Бурҳонов