Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?id=2075
Шерзод БУРХОН ижоди
Mavzu fayllari (14)
Xabarlar
Шерзод Бурхон (Бурхонов) 1998 йилнинг 8-майида Тожикистоннинг Хужанд вилоятида оддий оилада таваллуд топган. Шу сабабли Хужандий тахаллусида ҳам ижод қилади. Шеъриятга 2011-12 йилларда кириб келган. Хозирда битта коллектив китобда шеърлари ўрин олган ва битта шахсий китоби нашрдан чиққан. Сезганингиздек гап ўзим ҳақимда кетяпти
- (1): ManCity,
Rahmat aytdi (1): Expert,
СЕВМА ДЎСТИМ
Ишқ олови ёндирар,
Кунда минг бор ўлдирар.
Азоб берар, сўнг севар,
Ҳеч қачон севма дўстим.
Менман жабрдийдаси,
Жуда кўпдир ҳийласи.
Айтай гапнинг ҳулласи,
Ҳечқачон севма дўстим.
Шириндир севги оби,
Ундан ҳам кўп азоби.
Қочса юракнинг тоби,
Ҳеч қачон севма дўстим,
Тунлари ухлолмайсан,
Ҳаёл суриб толмайсан.
Бир зум ҳам туролмайсан,
Ҳеч қачон севма дўстим.
Рашқ қилади ҳар онда,
Ишонмаса ёмонда,
Сенинг кўнглинг осмонда,
Ҳеч қачон севма дўстим.
Тугамайди қўнғироқ,
Ҳол-аҳвол, кунда сўроқ.
Шуниси яҳши, бироқ,
Ҳеч қачон севма дўстим.
Тунда очиқ ойнаси,
Учрашув кўп кечаси,
Билиб қолса онаси...
Ҳеч қачон севма дўстим.
Севишганлар камдан-кам,
Орзусига етар ҳам,
Акси бўлса, ҳотиржам.
Ҳеч қачон севма дўстим.
Майли ўзинг севиб кўр,
Ишқ шаробин татиб кўр.
Агар бўлса жуда шўр,
Ҳеч қачон севма дўстим.
Севги бағишлар ҳаёт,
Баъзан бўлолмас нажот.
Мана севдику Шерзод,
Ҳеч қачон севма дўстим.
Шерзод БУРХОН (Хужандий)
Ишқ олови ёндирар,
Кунда минг бор ўлдирар.
Азоб берар, сўнг севар,
Ҳеч қачон севма дўстим.
Менман жабрдийдаси,
Жуда кўпдир ҳийласи.
Айтай гапнинг ҳулласи,
Ҳечқачон севма дўстим.
Шириндир севги оби,
Ундан ҳам кўп азоби.
Қочса юракнинг тоби,
Ҳеч қачон севма дўстим,
Тунлари ухлолмайсан,
Ҳаёл суриб толмайсан.
Бир зум ҳам туролмайсан,
Ҳеч қачон севма дўстим.
Рашқ қилади ҳар онда,
Ишонмаса ёмонда,
Сенинг кўнглинг осмонда,
Ҳеч қачон севма дўстим.
Тугамайди қўнғироқ,
Ҳол-аҳвол, кунда сўроқ.
Шуниси яҳши, бироқ,
Ҳеч қачон севма дўстим.
Тунда очиқ ойнаси,
Учрашув кўп кечаси,
Билиб қолса онаси...
Ҳеч қачон севма дўстим.
Севишганлар камдан-кам,
Орзусига етар ҳам,
Акси бўлса, ҳотиржам.
Ҳеч қачон севма дўстим.
Майли ўзинг севиб кўр,
Ишқ шаробин татиб кўр.
Агар бўлса жуда шўр,
Ҳеч қачон севма дўстим.
Севги бағишлар ҳаёт,
Баъзан бўлолмас нажот.
Мана севдику Шерзод,
Ҳеч қачон севма дўстим.
Шерзод БУРХОН (Хужандий)
- (1): ManCity,
Hujandiy, She'riyatda vazn, turoq, voqelik yana nimalar bo'lishi kerak bilishimcha.
Og'ir sherlardan bormi, dramma, komediklar bo'lsa ulashing ijodingizdan
Og'ir sherlardan bormi, dramma, komediklar bo'lsa ulashing ijodingizdan
ҚИСМАТ
Мухаббатим авайламай
тиқдим гўрга,
Курашмадим севгимга мен,
кўндим охир.
Алишдимку, севгимни мен
шул ғурурга,
Мухаббатим қабрларга
кўмдим хозир.
Вафо излаб вафосизлик
қилдимда мен,
Кўнгил олиб кўнгилсизлик
қилдимда мен.
Сенга бўлган мухаббатим
кўмдим хозир,
Сева туриб севмайди деб
ўйладим мен.
Куйламоқда ёр-ёр айтиб
кимлар хурсанд,
Кузатяпман йиғлолмадим
нетай харчанд.
Ёр-ёр садо кимга шодлик,
кулолмадим,
Бахтли бўлгин севар ёрим,
бўлгин хурсанд.
Остонанга қўлинг сўраб
боролмадим!
Не қилардим тақдир экан,
нетай қисмат,
Пешонамга битилмаган
ёр алвидо.
Бахтли якун топмас экан
кўр, мухаббат,
Бирлашган қалб айро экан,
бўлдик жудо.
© Шерзод БУРХОН
Мухаббатим авайламай
тиқдим гўрга,
Курашмадим севгимга мен,
кўндим охир.
Алишдимку, севгимни мен
шул ғурурга,
Мухаббатим қабрларга
кўмдим хозир.
Вафо излаб вафосизлик
қилдимда мен,
Кўнгил олиб кўнгилсизлик
қилдимда мен.
Сенга бўлган мухаббатим
кўмдим хозир,
Сева туриб севмайди деб
ўйладим мен.
Куйламоқда ёр-ёр айтиб
кимлар хурсанд,
Кузатяпман йиғлолмадим
нетай харчанд.
Ёр-ёр садо кимга шодлик,
кулолмадим,
Бахтли бўлгин севар ёрим,
бўлгин хурсанд.
Остонанга қўлинг сўраб
боролмадим!
Не қилардим тақдир экан,
нетай қисмат,
Пешонамга битилмаган
ёр алвидо.
Бахтли якун топмас экан
кўр, мухаббат,
Бирлашган қалб айро экан,
бўлдик жудо.
© Шерзод БУРХОН
ИШҚИМИЗ ЮРАККА МУҲРЛАГАНМАН
Рухсоринг кўрмоқлик ошиққа тилак,
Кундузим тун мисол ўтмоқда демак.
Рашкингда девона ким мендан бўлак,
Ишқимиз юракка муҳрлаганман.
Ифоринг таратиб гулдай исларинг,
Соғинчдан қаритиб мени ҳисларинг.
Райҳонлар экайин босган изларинг,
Ишқимиз юракка муҳрлаганман.
Кўрмоқлик азобми ёрнинг тимсоли,
Мен сени соғиндим Мажнун мисоли.
Кимларга хавасдир севги висоли,
Ишқимиз юракка мухрлаганман.
© Шерзод БУРХОН
Рухсоринг кўрмоқлик ошиққа тилак,
Кундузим тун мисол ўтмоқда демак.
Рашкингда девона ким мендан бўлак,
Ишқимиз юракка муҳрлаганман.
Ифоринг таратиб гулдай исларинг,
Соғинчдан қаритиб мени ҳисларинг.
Райҳонлар экайин босган изларинг,
Ишқимиз юракка муҳрлаганман.
Кўрмоқлик азобми ёрнинг тимсоли,
Мен сени соғиндим Мажнун мисоли.
Кимларга хавасдир севги висоли,
Ишқимиз юракка мухрлаганман.
© Шерзод БУРХОН
Сирожиддин (Раис), # Сирожиддин (Раис) (29.09.2017 / 01:34)
Hujandiy, She'riyatda vazn, turoq, voqelik yana nimalar bo'lishi kerak bilishimcha.
Og'ir sherlardan bormi, dramma, komediklar bo'lsa ulashing ijodingizdanХа, бу дарсликлар тўғрисида устозимдан сабоқ оляпман. Ўрганиш керак бўлган нарсаларим кўп!
Hujandiy, She'riyatda vazn, turoq, voqelik yana nimalar bo'lishi kerak bilishimcha.
Og'ir sherlardan bormi, dramma, komediklar bo'lsa ulashing ijodingizdanХа, бу дарсликлар тўғрисида устозимдан сабоқ оляпман. Ўрганиш керак бўлган нарсаларим кўп!
МЕН КИМ ЎЗИ
Дўстман деган дўстларимни дўстлиги қайда қолди,
Ёрдам сўраб борган чоғим
ўзини хар ён олди.
Мен ким ўзи ночор хаста ёки бир девонаман,
Базму жамшид авж паллада тинмайин устимдан кулди.
Таъмагирдан баъд нафсгача бор эканку дўстларим,
Инсон экан турли туман босиб борар изларим.
Шундай улфат бор ёнимда хамиша маслакдошим,
Дили сиёх нокаслардан тўйиб кетди кўзларим.
Мен ким ўзи жуда ёмон баъд феъл ўзим, жохилман,
Мен ким ўзи дарё томон жим қараган сохилман.
Мен ким ўзи жавоб беринг, ўз севгимга қотилман,
Хеч ким билмас айбларимни, кимларгадир оқилман.
Бўлди етар жавоб олдим, Яратганнинг бандасиман,
Волидаму қондошларнинг энг ишонган новдасиман.
Яхши-ёмон инсон борки кимлигини билиб олдим,
Дўстман деган дўстларимнинг самимий хандасиман.
© Шерзод БУРХОН
Дўстман деган дўстларимни дўстлиги қайда қолди,
Ёрдам сўраб борган чоғим
ўзини хар ён олди.
Мен ким ўзи ночор хаста ёки бир девонаман,
Базму жамшид авж паллада тинмайин устимдан кулди.
Таъмагирдан баъд нафсгача бор эканку дўстларим,
Инсон экан турли туман босиб борар изларим.
Шундай улфат бор ёнимда хамиша маслакдошим,
Дили сиёх нокаслардан тўйиб кетди кўзларим.
Мен ким ўзи жуда ёмон баъд феъл ўзим, жохилман,
Мен ким ўзи дарё томон жим қараган сохилман.
Мен ким ўзи жавоб беринг, ўз севгимга қотилман,
Хеч ким билмас айбларимни, кимларгадир оқилман.
Бўлди етар жавоб олдим, Яратганнинг бандасиман,
Волидаму қондошларнинг энг ишонган новдасиман.
Яхши-ёмон инсон борки кимлигини билиб олдим,
Дўстман деган дўстларимнинг самимий хандасиман.
© Шерзод БУРХОН
+ (1): AbdusattarovZ,
She'rlar menga yoqdi! Ilojdingizga omadlar tilab qolaman, bundan ham yuksakroq darajaga yetishingizga men ishonaman. O'z ijodingizni maktablardagi adabiyot fan yoki boshqa kitobiga nashr qilishni o'ylab ko'rganmisiz?
Rahmat aytdi (1): Ali AVFO Xujandiy,
BestMaker, Худо хохласа Ўзбекистон газеталари ва китобларидан ўрин олади шеърларим. Фақат вақт керак… Шеърлар ёққанидан хурсандман!
+ (1): TheBestMisha,
ИНТЕРНЕТ
Юрар йўлда қўлда телефон,
Устимиздан кимлар кулмайди.
Урф бўлибди Гелекси, айфон,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
Муккасидан кетибмиз шунча,
Асаб таранг заряд тўлмайди.
Пул сарфлабмиз қанчадан-қанча,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
Нонушта ҳам қилмасдан туриб,
Ишларимиз бир четга суриб.
Хатто «Вайбер», «ОК»ка улгуриб,
Интернетда яшаб бўлмайди.
Кўча-куйда наушник тақиб,
«ИМО» эмиш энг зўр ажойиб.
Тушликсиз ҳам бўлади ётиб,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
Фарзандимиз анча улғайиб,
У ҳам НЕТга қолди ўрганиб.
Ўн беш йиллар ўтибди қарийб,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
Оиламиз гуруҳин очдик,
Хеч ким сира оффлайн бўлмайди.
Меҳримизни «Вайбер»дан сочдик,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
«Телеграм» ҳам урф экан ҳозир,
Бир кирмасам кўнглим тўлмайди.
Юклаб олсам пулимга арзир?
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
Мана бугун ода Мегабайт,
«Вай-Фай»ингиз ёқинг илтимос.
Хувиллаб ҳам қолди менсиз сайт,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
© Шерзод БУРХОН
Юрар йўлда қўлда телефон,
Устимиздан кимлар кулмайди.
Урф бўлибди Гелекси, айфон,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
Муккасидан кетибмиз шунча,
Асаб таранг заряд тўлмайди.
Пул сарфлабмиз қанчадан-қанча,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
Нонушта ҳам қилмасдан туриб,
Ишларимиз бир четга суриб.
Хатто «Вайбер», «ОК»ка улгуриб,
Интернетда яшаб бўлмайди.
Кўча-куйда наушник тақиб,
«ИМО» эмиш энг зўр ажойиб.
Тушликсиз ҳам бўлади ётиб,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
Фарзандимиз анча улғайиб,
У ҳам НЕТга қолди ўрганиб.
Ўн беш йиллар ўтибди қарийб,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
Оиламиз гуруҳин очдик,
Хеч ким сира оффлайн бўлмайди.
Меҳримизни «Вайбер»дан сочдик,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
«Телеграм» ҳам урф экан ҳозир,
Бир кирмасам кўнглим тўлмайди.
Юклаб олсам пулимга арзир?
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
Мана бугун ода Мегабайт,
«Вай-Фай»ингиз ёқинг илтимос.
Хувиллаб ҳам қолди менсиз сайт,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
© Шерзод БУРХОН
ЁДДА ТУТ
Гапларнинг ёмони ёлғончиликдир,
Ватаннинг душмани исёнчиликдир.
Хиёнат элчиси ишончсизликдир,
Гапларим унутма, дўстим ёдда тут.
Ёмоннинг оласи ичида бўлгай,
Ёвузлик уруғи бир куни сўлгай.
Омадсиз омади албатта кулгай,
Гапларим унутма, дўстим ёдда тут.
Жаннатнинг калити она пойида,
Дуолар қилмоқда ишинг жойида.
Музлайсан онангсиз июн ойида,
Гапларим унутма, дўстим ёдда тут.
Қалбимиз макони хазон бўлибди,
Гул очмасдан аста секин сўлибди.
Хиёнат йўлида кўнгил ўлибди,
Гапларим унутма, дўстим ёдда тут.
Юрар йўлларимиз олисдан олис,
Хар қадамга тузоқ жойлайди иблис.
Ғанимат дунёда яшайлик холис,
Гапларим унутма, дўстим ёдда тут.
Соядек эргашиб этмоқда таъқиб,
Касаллик кўпайди, кўпайди табиб.
Ушбу сўзларим ҳам кимларга ёқиб,
Гапларим унутма, дўстим ёдда тут.
© Шерзод БУРХОН
Гапларнинг ёмони ёлғончиликдир,
Ватаннинг душмани исёнчиликдир.
Хиёнат элчиси ишончсизликдир,
Гапларим унутма, дўстим ёдда тут.
Ёмоннинг оласи ичида бўлгай,
Ёвузлик уруғи бир куни сўлгай.
Омадсиз омади албатта кулгай,
Гапларим унутма, дўстим ёдда тут.
Жаннатнинг калити она пойида,
Дуолар қилмоқда ишинг жойида.
Музлайсан онангсиз июн ойида,
Гапларим унутма, дўстим ёдда тут.
Қалбимиз макони хазон бўлибди,
Гул очмасдан аста секин сўлибди.
Хиёнат йўлида кўнгил ўлибди,
Гапларим унутма, дўстим ёдда тут.
Юрар йўлларимиз олисдан олис,
Хар қадамга тузоқ жойлайди иблис.
Ғанимат дунёда яшайлик холис,
Гапларим унутма, дўстим ёдда тут.
Соядек эргашиб этмоқда таъқиб,
Касаллик кўпайди, кўпайди табиб.
Ушбу сўзларим ҳам кимларга ёқиб,
Гапларим унутма, дўстим ёдда тут.
© Шерзод БУРХОН
СИЗЛАРМИ?
Мансабу бойликка ҳирсин қўйганлар,
Душман туриб дўстин кўзин ўйганлар.
Сизларми виждондан йироқ кимсалар,
Туҳмату ғийбатни жондан суйганлар.
Қулай пайт фурсатни анча пойлаган,
Дилига ғаразлик йўлин танлаган.
Сизларми жон дўстим, адашдим ногоҳ,
Мавриди келганда тузоқ жойлаган.
Омонат жонимга қилиб минг жабр,
Тирик бу бошимга қазибсиз қабр.
Ўзимданда кўпроқ ишондим аҳир,
Сизларга аллоҳдан тилайман сабр.
Маъносиз қарашдан ўзингиз тиймай,
Қардош яқинингиз соғлигин билмай.
Ёлғондан қўрқмайсиз гуноҳга тўймай,
Туҳмату ғийбатни жондан суйганлар.
Мансабу бойликка ҳирсин қўйганлар.
© Шерзод БУРХОН
Мансабу бойликка ҳирсин қўйганлар,
Душман туриб дўстин кўзин ўйганлар.
Сизларми виждондан йироқ кимсалар,
Туҳмату ғийбатни жондан суйганлар.
Қулай пайт фурсатни анча пойлаган,
Дилига ғаразлик йўлин танлаган.
Сизларми жон дўстим, адашдим ногоҳ,
Мавриди келганда тузоқ жойлаган.
Омонат жонимга қилиб минг жабр,
Тирик бу бошимга қазибсиз қабр.
Ўзимданда кўпроқ ишондим аҳир,
Сизларга аллоҳдан тилайман сабр.
Маъносиз қарашдан ўзингиз тиймай,
Қардош яқинингиз соғлигин билмай.
Ёлғондан қўрқмайсиз гуноҳга тўймай,
Туҳмату ғийбатни жондан суйганлар.
Мансабу бойликка ҳирсин қўйганлар.
© Шерзод БУРХОН
+ (1): AbdusattarovZ,
Tavsiya etamiz:
- Hoziroq maydonlarni to'ldiring va reklamangizni joylashtiring!
Mavzuga oid xabarlar soni: 107 ta
So'ngi faollik vaqti: 12:03:07, 20 Dec 2022