Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?id=2075&page=3
Шерзод БУРХОН ижоди
Mavzu fayllari (14)
Xabarlar
ZavqliRap, Yo‘q, hali kitobni mamlakatlar aro sotuvga chiqadigan darajada mashxur emasman. Avval Tojikistonda eplab olaylik, keyin O‘zbekiston bilan ham hamkorlikni yo‘lga qo‘yaman.
ZavqliRap, Yana bir kitob chiqaray, o‘shanda O‘zbekistonga jo‘natamiz. Hudo hohlasa!
+ (1): ZavqliRap,
Ha zo'r ijodizga omad tilayman
uZaFaRaP, Москвага келгандим, шунинг учун интернетда узулишлар бўлди. Эндиликда шеърларимни ёзиб тураман
JAMES_RODRIGUEZ, Аллох насиб кўрса! Тўғрисини айтсам китоб чиқараман деб шеър ёзишни бошламаган эдим. Биринчи коллектив китобчада шеърларим нашр қилингани ўзимга ҳам сюрприз бўлди, хабарим йўқ эди. Телефон қилиб айтишган тақдимотга
ОНА ЮРТ СОҒИНЧИ
Мен сени соғиндим она ватаним,
Мусофир юртларда музлаган таним.
Мен сени соғиндим жон Тожикистон
Тупроғинг қуйсайман, юрагим ярим
Мен сени соғиндим улуғ масканим,
Мусофирда ҳолим сўрамас ғаним,
Соғиндим оилам, ёр-дўстларимни,
Соғинч бағрим тилди, юрагим ярим
Онамдек порлаган қуёш тафтини,
Шилдирлаб оқётган зилол сувини,
Мендан фарқи қолмади ҳатто дайдини
Соғиндим жуда ҳам она Ватанни.
Ўзгача ҳаводир, ҳукмрон совуқ,
Соғинч яралаган қалбимни бир ўқ
Ватандан йироқда, шод юрганим йўқ
Мен сени соғиндим она Ватаним
Улар айтишади, маза қилиб кел,
Москва шаҳридасан, юр айланиб дер,
Аҳир осон эмас, ўзга юрт бу эл,
Юртимни соғиндим, оғриганда бел
Дўстим, осон эмас, ўйламанг калта,
Ишлаяпман, совуқ, қилмадим ялла,
Юртимга борсайдим келмасдим қайта,
Мен сени соғиндим, боргум албатта
Оилам Фарзандим боқишим керак,
Ўғлим кел соғиндим деб онам сарак.
Тез кунда албатта боришим керак,
Мен сени соғиндим, соғинди юрак.
Болам тез келарсан? Келасан қачон,
Чипта олдим бугун, кутинг онажон,
Тез кунда бораман, хур Тожикистон
Ўғлим, икки қизим, сизсиз жонажон.
© Шерзод БУРХОН
Мен сени соғиндим она ватаним,
Мусофир юртларда музлаган таним.
Мен сени соғиндим жон Тожикистон
Тупроғинг қуйсайман, юрагим ярим
Мен сени соғиндим улуғ масканим,
Мусофирда ҳолим сўрамас ғаним,
Соғиндим оилам, ёр-дўстларимни,
Соғинч бағрим тилди, юрагим ярим
Онамдек порлаган қуёш тафтини,
Шилдирлаб оқётган зилол сувини,
Мендан фарқи қолмади ҳатто дайдини
Соғиндим жуда ҳам она Ватанни.
Ўзгача ҳаводир, ҳукмрон совуқ,
Соғинч яралаган қалбимни бир ўқ
Ватандан йироқда, шод юрганим йўқ
Мен сени соғиндим она Ватаним
Улар айтишади, маза қилиб кел,
Москва шаҳридасан, юр айланиб дер,
Аҳир осон эмас, ўзга юрт бу эл,
Юртимни соғиндим, оғриганда бел
Дўстим, осон эмас, ўйламанг калта,
Ишлаяпман, совуқ, қилмадим ялла,
Юртимга борсайдим келмасдим қайта,
Мен сени соғиндим, боргум албатта
Оилам Фарзандим боқишим керак,
Ўғлим кел соғиндим деб онам сарак.
Тез кунда албатта боришим керак,
Мен сени соғиндим, соғинди юрак.
Болам тез келарсан? Келасан қачон,
Чипта олдим бугун, кутинг онажон,
Тез кунда бораман, хур Тожикистон
Ўғлим, икки қизим, сизсиз жонажон.
© Шерзод БУРХОН
+ (1): AbdusattarovZ,
Хар бир хазил сухбатларда бўлсин меъёр,
Ўз ўрнингиз билиб юринг, сўнгги чора.
Ярим дилни ранжитади ногох ашъёр,
Сўнг пушаймон бўлсангиз ҳам битмас яра.
Шерзод БУРХОН
Ўз ўрнингиз билиб юринг, сўнгги чора.
Ярим дилни ранжитади ногох ашъёр,
Сўнг пушаймон бўлсангиз ҳам битмас яра.
Шерзод БУРХОН
+ (1): AbdusattarovZ,
Biriktirilgan fayllar [1]:
— topganim_bitta_qalam.zip (2384.04 KB) (131 ↴)
— topganim_bitta_qalam.zip (2384.04 KB) (131 ↴)
НАФРАТИМ БОР СEВГАН ЁРИМГА
Раҳимберди ФАРҲОД:
Қалам тутдим ханжар мисоли,
Муҳаббатим тутсин уволи,
Гўзал ёрнинг олис висоли,
Тингламаган кўнгил зоримга,
Нафратим бор севган ёримга.
Шерзод БУРҲОН:
Айбдор деб топди мени у,
Ҳасратларим гўёки кулгу.
Юрагимдан узолмай мангу,
Шеърлар битдим унинг номига,
Нафратим бор севган ёримга.
Раҳимберди ФАРҲОД:
На куймади ва на севмади,
Ёнган қалбим ҳис қилолмади,
Севги оташ дардим билмади,
Қахр қилдим ҳар не боримга,
Нафратим бор севган ёримга.
Шерзод БУРҲОН:
Ўйин қилди, қалбимни нишон.
Сўзларидир найза ёй камон,
Энди севгим мен учун армон.
Арзимайсан кўнгил торимга,
Нафратим бор севган ёримга.
Раҳимберди ФАРҲОД:
Қон қайнади қақшатиб танам,
Курашмади мен севган санам,
Куйма дея меҳрибон онам,
Таскин берди ҳаста қалбимга,
Нафратим бор севган ёримга.
Шерзод БУРҲОН:
Сўзларим бор айтмадим, бисёр.
Ким кўп севса чекаркан озор,
Севган қалбим севгига мозор.
Қўлим бормай ҳеч бир коримга,
Нафратим бор севган ёримга.
Раҳимберди ФАРҲОД:
Шерзод укам қалбим дардкаши,
Айтар ёрнинг бўлар минг ниши,
Бешавқат дер тақдирнинг иши,
Малҳам бўлмас хаста дардимга,
Нафратим бор севган ёримга.
Шерзод БУРҲОН:
Севги тўла юрак бекорми?
Севмасликни имкони борми?
Шоир аҳли ишққа беморми?
Севдим дунё тор кўзларимга,
Нафратим бор севган ёримга
Раҳимберди ФАРҲОД:
Муҳаббатнинг қадри арзонми,
Бедор кунлар кўнгил ҳазонми,
Юрар йўлим чангу тўзонми,
Тингла тангрим дилим арзимга,
Нафратим бор севган ёримга.
Шерзод БУРҲОН:
Шоир аҳли севмасми, Фарҳод,
Севги ишонч эмасми, Шерзод.
Эшитганлар демасми наҳот,
Ишонинглар менинг сўзимга,
Нафратим бор севган ёримга.
- 16.07.2017 | 22:13 23:43
Раҳимберди ФАРҲОД:
Қалам тутдим ханжар мисоли,
Муҳаббатим тутсин уволи,
Гўзал ёрнинг олис висоли,
Тингламаган кўнгил зоримга,
Нафратим бор севган ёримга.
Шерзод БУРҲОН:
Айбдор деб топди мени у,
Ҳасратларим гўёки кулгу.
Юрагимдан узолмай мангу,
Шеърлар битдим унинг номига,
Нафратим бор севган ёримга.
Раҳимберди ФАРҲОД:
На куймади ва на севмади,
Ёнган қалбим ҳис қилолмади,
Севги оташ дардим билмади,
Қахр қилдим ҳар не боримга,
Нафратим бор севган ёримга.
Шерзод БУРҲОН:
Ўйин қилди, қалбимни нишон.
Сўзларидир найза ёй камон,
Энди севгим мен учун армон.
Арзимайсан кўнгил торимга,
Нафратим бор севган ёримга.
Раҳимберди ФАРҲОД:
Қон қайнади қақшатиб танам,
Курашмади мен севган санам,
Куйма дея меҳрибон онам,
Таскин берди ҳаста қалбимга,
Нафратим бор севган ёримга.
Шерзод БУРҲОН:
Сўзларим бор айтмадим, бисёр.
Ким кўп севса чекаркан озор,
Севган қалбим севгига мозор.
Қўлим бормай ҳеч бир коримга,
Нафратим бор севган ёримга.
Раҳимберди ФАРҲОД:
Шерзод укам қалбим дардкаши,
Айтар ёрнинг бўлар минг ниши,
Бешавқат дер тақдирнинг иши,
Малҳам бўлмас хаста дардимга,
Нафратим бор севган ёримга.
Шерзод БУРҲОН:
Севги тўла юрак бекорми?
Севмасликни имкони борми?
Шоир аҳли ишққа беморми?
Севдим дунё тор кўзларимга,
Нафратим бор севган ёримга
Раҳимберди ФАРҲОД:
Муҳаббатнинг қадри арзонми,
Бедор кунлар кўнгил ҳазонми,
Юрар йўлим чангу тўзонми,
Тингла тангрим дилим арзимга,
Нафратим бор севган ёримга.
Шерзод БУРҲОН:
Шоир аҳли севмасми, Фарҳод,
Севги ишонч эмасми, Шерзод.
Эшитганлар демасми наҳот,
Ишонинглар менинг сўзимга,
Нафратим бор севган ёримга.
- 16.07.2017 | 22:13 23:43
+ (1): AbdusattarovZ,
Rahmat aytdi (1): AbdusattarovZ,
Master13ek, # Master13ek (26.11.2017 / 08:16)
Sherzod manga bir ijodkor she'rlar kerak qo'shiq chiqarishga deyapti siz bilan bog'lansinmi ?Албатта, майли.
Sherzod manga bir ijodkor she'rlar kerak qo'shiq chiqarishga deyapti siz bilan bog'lansinmi ?Албатта, майли.
РАНЖИМА
Ёдимда гувоҳлар, ичгандик қасам,
Ёнимда эмассан, сени ўйласам.
Жуда олис йўллар, ортга қайтмасам,
Ранжима ёнингга кечикиб борсам.
Ранжима олдингга боролмай қолсам..
Сўнги кун кузатдинг, паришон ҳотир,
Ой мисли гўзалим олма ҳавотир,
Тез кунда бораман соғ-омон ўтир,
Ранжима ёнингга кечикиб борсам.
Ранжима олдингга боролмай қолсам..
Юраклар яқин-у, олис масофа,
Масофа узоқдир, узоқдир роса,
Ёнингда бўлардим менгаку қолса,
Ранжима ёнингга кечикиб борсам.
Ранжима олдингга боролмай қолсам
Қалбимни кемирди аталмиш соғинч,
Ҳаловат йўқолди дардим иш, соғинч
Вақтлироқ бормасам сенга бир ўтинч
Ранжима ёнингга кечикиб борсам.
Ранжима олдингга боролмай қолсам.
Ёдимда гувоҳлар, ичгандик қасам,
Ёнимда эмассан, сени ўйласам.
Жуда олис йўллар, ортга қайтмасам,
Ранжима ёнингга кечикиб борсам.
Ранжима олдингга боролмай қолсам
Шерзод БУРХОН 18.01.2017
Хужандий 15:55
Ёдимда гувоҳлар, ичгандик қасам,
Ёнимда эмассан, сени ўйласам.
Жуда олис йўллар, ортга қайтмасам,
Ранжима ёнингга кечикиб борсам.
Ранжима олдингга боролмай қолсам..
Сўнги кун кузатдинг, паришон ҳотир,
Ой мисли гўзалим олма ҳавотир,
Тез кунда бораман соғ-омон ўтир,
Ранжима ёнингга кечикиб борсам.
Ранжима олдингга боролмай қолсам..
Юраклар яқин-у, олис масофа,
Масофа узоқдир, узоқдир роса,
Ёнингда бўлардим менгаку қолса,
Ранжима ёнингга кечикиб борсам.
Ранжима олдингга боролмай қолсам
Қалбимни кемирди аталмиш соғинч,
Ҳаловат йўқолди дардим иш, соғинч
Вақтлироқ бормасам сенга бир ўтинч
Ранжима ёнингга кечикиб борсам.
Ранжима олдингга боролмай қолсам.
Ёдимда гувоҳлар, ичгандик қасам,
Ёнимда эмассан, сени ўйласам.
Жуда олис йўллар, ортга қайтмасам,
Ранжима ёнингга кечикиб борсам.
Ранжима олдингга боролмай қолсам
Шерзод БУРХОН 18.01.2017
Хужандий 15:55
+ (2): AbdusattarovZ, Nodirali,
СEВИШИМНИ АЙТСАММИКАН-А?
Билармикан мени севишим,
Уни дея жондан кечишим.
Гўзалимга шеърлар битишим.
Севишимни айтсаммикан а?
Сени кўриб туриб соғинсам,
Овозингни тинглаб қувонсам.
Ҳаста дилни сенла овутсам,
Севишимни айтсаммикан а?
Қачонгача яширай севгим,
Пинҳон юрак дейди аста жим.
Сени севган мен эмас, кўнглим,
Севишимни айтсаммикан а?
Қийнайверар пинҳон муҳаббат,
Сукунатга тутиндим улфат.
Таъқиб қилиб, етмасдан нафтат,
Севишимни айтсаммикан а?
Гул юзингни кўрмоқлик истак,
Севгим чиндир, эмас бу эртак.
Энди менинг кўнглимга келсак,
Севишимни айтсаммикан а?
Юрак қалбим қўймади ёздим,
Муҳаббатнинг йўлларин тўсдим.
Сени ўйлаб ақлдан оздим.
Севишимни айтдсаммикан а?
Муҳаббатни билмайман эрмак,
Севган дилим сенга не керак?
Сўзларимни тингладинг, демак,
Севишимни айтдсаммикан а?
© Шерзод БУРХОН (Хужандий)
Билармикан мени севишим,
Уни дея жондан кечишим.
Гўзалимга шеърлар битишим.
Севишимни айтсаммикан а?
Сени кўриб туриб соғинсам,
Овозингни тинглаб қувонсам.
Ҳаста дилни сенла овутсам,
Севишимни айтсаммикан а?
Қачонгача яширай севгим,
Пинҳон юрак дейди аста жим.
Сени севган мен эмас, кўнглим,
Севишимни айтсаммикан а?
Қийнайверар пинҳон муҳаббат,
Сукунатга тутиндим улфат.
Таъқиб қилиб, етмасдан нафтат,
Севишимни айтсаммикан а?
Гул юзингни кўрмоқлик истак,
Севгим чиндир, эмас бу эртак.
Энди менинг кўнглимга келсак,
Севишимни айтсаммикан а?
Юрак қалбим қўймади ёздим,
Муҳаббатнинг йўлларин тўсдим.
Сени ўйлаб ақлдан оздим.
Севишимни айтдсаммикан а?
Муҳаббатни билмайман эрмак,
Севган дилим сенга не керак?
Сўзларимни тингладинг, демак,
Севишимни айтдсаммикан а?
© Шерзод БУРХОН (Хужандий)
+ (1): AbdusattarovZ,
Rahmat aytdi (1): AbdusattarovZ,
ҚУРИБ КЕТСИН МУХАББАТ
Рахимберди ФАРХОД:
Севдим дедим, ишқим озори,
Муҳаббатни нархсиз бозори.
Ичимдадир шу ёш бошимда,
Тинглаб яна ҳаста дил зори.
Шерзод БУРХОН:
Севги синди етмасдан камол,
Нақш безаган менман, мен кулол.
Кунда эмас бир кун сингандек,
Кўза каби муҳаббат увол
Рахимберди ФАРХОД:
Дардим кимга айтайин энди,
Қалбим чил-чил парчалаб кетди.
Тақдир деди маҳзун бош эгиб,
Муҳаббат-ла армон қўл тутди.
Шерзод БУРХОН:
Биласизми?
Нимаси озор?
Бахтни кўриб, бўлмадим меъмор.
Қулаб тушдим бахт биносидан,
Кўзим очсам хастаман, бемор.
Рахимберди ФАРХОД:
Кўрмайсизда, қалбимда туйғу
Чирмовуқдай ўраб бу қайғу
Сизни чарос кўзларингизсиз,
Шум тақдирим мисли бир оғу.
Шерзод БУРХОН:
Бўлгандайди барчаси тушим,
Қалбда ёшим тинарди балким.
Энг биринчи қилар бир ишим,
Қайта зинхор севмайман, кўнглим!
30.11.17 23:48
Рахимберди ФАРХОД:
Севдим дедим, ишқим озори,
Муҳаббатни нархсиз бозори.
Ичимдадир шу ёш бошимда,
Тинглаб яна ҳаста дил зори.
Шерзод БУРХОН:
Севги синди етмасдан камол,
Нақш безаган менман, мен кулол.
Кунда эмас бир кун сингандек,
Кўза каби муҳаббат увол
Рахимберди ФАРХОД:
Дардим кимга айтайин энди,
Қалбим чил-чил парчалаб кетди.
Тақдир деди маҳзун бош эгиб,
Муҳаббат-ла армон қўл тутди.
Шерзод БУРХОН:
Биласизми?
Нимаси озор?
Бахтни кўриб, бўлмадим меъмор.
Қулаб тушдим бахт биносидан,
Кўзим очсам хастаман, бемор.
Рахимберди ФАРХОД:
Кўрмайсизда, қалбимда туйғу
Чирмовуқдай ўраб бу қайғу
Сизни чарос кўзларингизсиз,
Шум тақдирим мисли бир оғу.
Шерзод БУРХОН:
Бўлгандайди барчаси тушим,
Қалбда ёшим тинарди балким.
Энг биринчи қилар бир ишим,
Қайта зинхор севмайман, кўнглим!
30.11.17 23:48
Tavsiya etamiz:
- Hoziroq maydonlarni to'ldiring va reklamangizni joylashtiring!
Mavzuga oid xabarlar soni: 107 ta
So'ngi faollik vaqti: 12:03:07, 20 Dec 2022