Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?id=48221&page=1
Бунақаси бўлмаган: Wi-Fi сигналидан электр токи олиш йўли топилди!
Xabarlar
Массачусетс технологик институти олимлари қувват манбаи сифатида Wi-Fi’ни қўлловчи қурилмани яратиш сари илк қадам ташлашди. Яъни, улар ушбу тўлқинларни электр токига айлантира олишди!
Аслини олганда, электромагнит тўлқинларини ўзгармас токка айлантирувчи мосламалар аввалдан ҳам бор, уларни ректенна деб аташади. Америкалик олимлар намойиш этган янги қурилма эса трансформацияланувчи радиочастота антеннаси ёрдамида электромагнит тўлқинларини, шу жумладан Wi-Fi сигналларини ўзгарувчан электр токи сифатида қабул қила олади. Бундай антенна бир неча атом қалинлигидаги 2D-ярим ўтказгичга уланади, у эса ўзгарувчан токни доимий токка айлантиради.
Мазкур схема ёрдамида муҳандислар аккумуляторсиз портатив қурилмалар яратишлари мумкин. Яъни, улар том маънода ҳаводан қувват олиб ишлайверади!
Бундан ташқари, радиосигналларни токка айлантирувчи мослама қайишқоқ бўлиб, плёнкага ўхшаш шаклда ишлаб чиқарилиши мумкин. Янги технология буклама смартфонларда, «буюмлар интернети» сенсорларида ҳамда тиббий имплантларда қўлланиши мумкин.
MUALIF: DiMAX
MANBA : Terabayt.uz

Ha bu menimcha iloji bor.Men avval buni korgandim qaysidir forumda, ammo u forumdagilar bu "prank", "ishonish qiyin", "yolgon" kabi post qoldirishgandi
zend, # zend (15.02.2019 / 09:01)
Bu zamonda " okean tubida shaxar qurishyapti" desayam hayron bolmasdimokean tubida restoran qurishdi ?

Tavsiya etamiz:
- Hoziroq maydonlarni to'ldiring va reklamangizni joylashtiring!
Mavzuga oid xabarlar soni: 10 ta
So'ngi faollik vaqti: 00:41:17, 26 Apr 2019