Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/74007--.html?act=fayl&id=74007
Ижтимоий тармоқларда тарк этишингиз лозим бўлган ўнта одат
Mavzu fayllari (1)
Xabarlar
Wise Bread нашри киши ижтимоий тармоқларда ўзига нисбатан салбий таассурот уйғотиши мумкин бўлган одатларни эълон қилган. Гарчи у асосан ўттиз ёш атрофидаги кишиларга мўлжалланган бўлса-да, кўпчилигимизга керак бўлади, деган фикрда, қисқартириб ўгирган ҳолда эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.
Ишингиздан нолиш
Ижтимоий тармоқдаги саҳифангиз – кўнглингизга келган нарсани ёзиб ташлайверадиган шахсий макон эмас, балки кўпчилик кўрадиган деворингиздир. Уни сизнинг хизматдошларингиз, раҳбарият вакиллари, шунингдек, ҳамкорларингиз ва мижозларингиз ҳам кузатиб боришини ёдда тутиш лозим. Ишингиздан, раҳбарингиздан ёки мижозлардан нолиб ёзган постингиз сизнинг карьерангиз учун салбий аҳамият касб этади.
Алкоголга «ишқибоз»лигингизни намоён этиш
Бутилкани қучоқлаб тушилган суратлар сизнинг «шинаванда» эканингизни кўрсатишдан ташқари, атрофингиздагиларда сизга нисбатан ишончни пасайтиради. Бу ерда гап фақат ишдан ажралиш ҳақида кетмаяпти, балки умуман кишилар сизни бошқача тасаввур қила бошлашади, жиддий одам эмас экан, деган хаёлга боришади.
Моддий бойлик билан мақтаниш
Сиз нуфузли бутиклардан олган қимматбаҳо брендларга мансуб товарларнинг, улар қадоқларининг суратини томоша қилиб ўтириш, «кетворган» машинангиз рулида, швейцар соатларини тақиб олганча тушган расмларингизни кўриш ҳеч кимга қизиқ эмас. Биринчидан, бу зерикарли. Иккинчидан – қимматбаҳо харидларингиздан бошқа ҳам фахрланишга арзигулик бирор нимангиз бордир? Учинчидан, бундай постлар бошқаларнинг ҳасадини қўзғаши мумкин. Тўртинчидан, талончилар, товламачилар ва фирибгарлар ўзларининг «ўлжа»ларини ижтимоий тармоқларда айнан шунақа суратларига қараб танлашади.
Собиқ севгилиларингизни таъқиб этиш
Тушунишингиз керак – аллақачон алоқани узган «собиқ»ларнинг энди ўз ҳаёти, ўз дўст ва яқинлар давраси бор. Сиз уларнинг постларига ғазабнок изоҳлар ёзиб, эътирозлар билдириб ёки сўкиниб юришингиз эса ожизлик белгисидир. Ўзингиз учун ҳам бунинг фойдаси йўқ – токи ўтмиш билан ўралашиб юраверар экансиз, келажакка қадам боса олмайсиз.
Никнейм билан ниқобланиш
Ижтимоий тармоқдаги профилингиз – сизнинг виртуал юзингиздир. Уни дўстларингиз, ҳамкасбларингиз, фарзандларингизнинг ўқитувчи ва тарбиячилари кўришади. Ўшанда ўз исм-фамилиянгиз ўрнига қанақадир никнейм турган бўлса, англашилмовчилик юзага келади. Шунингдек, исм-шарифи ўрнига турли никнеймлар қўйиб олганлар одатда шахс даражасига етишмаган, ўзига ишончи бўлмаган кишилар ёки шунчаки троллар бўлади.
Ўйинларга таклифлар тарқатиш
Сизнинг виртуал ўйиндаги фермангиздан ҳосил теришга, пойгада сиз билан беллашишга ва бошқа ўйинларни бирга ўйнашга ҳеч ким ишқибоз эмас, ишонаверинг. Шунинг учун ўйинларга таклифномаларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатишни тўхтатинг. Баъзида бундай ахборотлар сизнинг профилингиздан автоматик тарзда тарқалади, бунинг олдини олиш учун созламаларга қараб қўйинг.
Танишларингизни огоҳлантирмасдан чатлар ва гуруҳларга қўшиш
Бу шунчаки тарбиясизликдир. Тўғри, турли ҳамжамиятларда ёки чатларда имкон қадар кўпроқ одам тўплашни хоҳлашингиз мумкин, айниқса – бундан даромад кўрадиган бўлсангиз. Лекин аввало ўша танишларингизнинг ҳам истагини ҳурмат қилишингиз керак: гуруҳ ёки чатга қўшишдан аввал албатта бу ҳақда ўзига ёзинг, уни қаерга ва нима учун қўшиб қўймоқчи эканингизни тушунтиринг ва унга бунинг қизиғи бор-йўқлигини аниқлаб олинг.
Асосий суратингиз ва «статус»ингизни мунтазам янгилаб юриш
Бу – ижтимоий тармоқларни ўзи учун эндигина кашф этганлар, ўсмирлар ва болаларнинг одати. Ахир, сиз улар тоифасидан эмассиз-ку, тўғрими?
Ҳэштегларни ҳаддан зиёд қўллаш
Ҳэштеглар ижтимоий тармоқларда бирор нимани излашни осонлаштириш учунгина қўлланади. Уларнинг матнда жуда кўп бўлиши эса ўқиган кишиларнинг ғашига тегади. Шунинг учун ҳам пост мавзусида энг муҳим бўлганларинигина қолдирсангиз етарли – сиз уларни нокеракларидан ажратишга қодирсиз.
Болаларнинг фотосуратларини қалаштириб ташлаш
Бир томондан, ҳар кимнинг ҳам фарзандлари – ўз ҳаётининг муҳим қисмидир; шу боисдан ҳам улар билан фахрланишни, ҳатто мақтанишни исташ – табиий ҳолат. Аммо танганинг иккинчи томони ҳам борки, буларни биз «Фарзандингиз суратини интернетга жойламанг!» мақоламизда кўрсатиб ўтганмиз.
Юқоридаги каби одатлардан узоқроқ юришингиз сизнинг виртуал қиёфангизни янада юксалтиради. Мазкур йўриқномани дўстларингизга ҳам тавсия этиш эсингиздан чиқмасин.
Манба: terabayt.uz

Biriktirilgan fayllar [1]:
— 3oermphzmkkl.jpg (27.95 KB) (89 ↴)
— 3oermphzmkkl.jpg (27.95 KB) (89 ↴)
Tavsiya etamiz:
- Hoziroq maydonlarni to'ldiring va reklamangizni joylashtiring!
Mavzuga oid xabarlar soni: 1 ta
So'ngi faollik vaqti: 08:18:11, 17 Oct 2019