Ushbu mavzu Bek_Uzbekistan tomonidan muhokama uchun yopilgan!
Mavzu yopilgan vaqt: 22:09:01, 24 Mar 2018
UzMuzon
#1
(Бугун одатдагидан фарқли равишда ҳаётимда содир бўлган воқеани айтиб бермоқчиман. Ким билади дерсиз, балки сизга қизиқдир)

   Таҳорат қилиб одатдагидек Жума намозига шошиламан. Кўчагача кузатиб чиқаётган аёлим:
- Бизни ҳам дуо қилинг - деди табассум ила юзланиб.
- Йўқ, бутун дунёни дуо қиламан - деб шошилганча масжид томон йул олдим.

   Вақтлар тез ўтади. Навбатдаги хафта ва яна жума намози. Кийимларимни саранжомлаб, озода қилиб қўйган аёлим, ўтган сафарги гапини такрорлади.
- Бизни ҳам дуо қилинг - деди бегунох кўзлари билан жавдираб.
- Йўқ, бутун дунёни дуо қиламан - доимий жавобни қайтардим.
Кўзларида хайратни кўрган бўлсамда. У бошқа индамади.
   Яна бир жума...Яна ўша воқеа….
Бу сафар саволларга тўлиқ жавоб олишни истади чоғи. Доимгидан ташқари қўшимча савол берди.
- Нимага фақат бутун дунёни!?
- Нимага… Хоп...айтайлик фақат ўзини ўйлайдиган одамлар сизга ёқадими?
- Йуқ... ёқмайди..
-Анааа...кўрдизми...бандасига ёқмайдиган ҳолат худога хуш келармикан?
- Тўғри - деди кулиб ва ҳозиржавоблик билан гапни давом эттирди - Лекин…..биз Худодан нажот сўраймиз бошқа кимданам сўрардик, шунга бизи дуо қилишиз тўғрида.
- Эхх…. тентаквойим…. ахир ўша бутун дунёга сиз, ман, ўғлим ва оиламизнинг ҳамма аъзолари кирадику, тўғрими? - дедим.
- Ҳаа жудаям тўғри - ўзида йўқ хурсанд ҳолда гапими тасдиқлади.
   Орадан кунлар… ойлар ўтди…. Жуфти ҳалолим ўқишга кирди. Ҳозир Украинада таҳсил олади. Жумага шошиб кетар эканман. Қўл телефонимга аёлимдан СМС келди: (очиб қарадим)
 
“Бутун дунёни дуо қилиб қўйинг, азизим"

Беихтиер кузимга еш келди.
Design-STUDIO
#2
Албаттада, бизни мамлакатда Қирғизстонда даъват иши бошлангандан бери ҳар намоздан сўнг бутун умматга дуо қилинади, юқорида айтганидек, бутун умматга ота она дўсту биродар фарзандлар, ҳамма ҳаммаси киради !

Kunduzi: °C

8 Feb 2026 yil
Joylashuv aniqlanmadi
CORES.UZ
Платформа разработчиков
который можно найти всё
UZFOR.NET - Rasmiy guruh
t.me/@uzfornet_rasmiy