Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/view.php?id=2075&page=4
Шерзод БУРХОН ижоди
Mavzu fayllari (14)
Xabarlar
МАКТУБ
Дардларимни сенга баён этолмадим,
Ташлаб кетдинг чиқиб кетай деди жоним.
Мактубим кўп, аммо жавоб ололмадим,
Ёзиш учун кетган эди ахир қоним.
© Шерзод БУРХОН
Дардларимни сенга баён этолмадим,
Ташлаб кетдинг чиқиб кетай деди жоним.
Мактубим кўп, аммо жавоб ололмадим,
Ёзиш учун кетган эди ахир қоним.
© Шерзод БУРХОН
Biriktirilgan fayllar [1]:
— img_20171203_112018_43.jpg (105.16 KB) (112 ↴)
— img_20171203_112018_43.jpg (105.16 KB) (112 ↴)
ИШОНМАСАНГ ҲАМ
Мен сени севаман, хохла ишонма,
Хуснингга термулсам юрак хотиржам.
Ўртада масофа олис бўлса-да,
Жонимдан севаман ишонмасанг ҳам.
Сендан қолган фақат Париж минора,
Бу матох бор экан ўчмас хотирам.
Хотира мавжуд-у, кўксимга қара,
Юрагим сендаку, қайтармасанг ҳам.
Лоақал бир-бора десангчи, Шерзод,
Овозинг эшитсам ўзи бир олам.
Розиман юрагим ташла, майли от.
Сўзларинг соғиндим, сўзламасанг ҳам.
Фасллар тўхтасин, келмасин баҳор,
Ишқ фасли сабабли сўзларимда ғам.
Ўтмишим қайтсайди, қилмасдим изхор,
Барибир севардим пинхон бўлса ҳам.
Кун, соат, дақиқа қилар паришон,
Соғинчим сабабми оғриқли танам.
Кўрганлар аксимдан шунчалар хайрон,
Дардимга дармоним ягонам онам.
Соғиндим...соғиндим, соғинмасанг ҳам,
Чин дилдан севаман, ишонмасанг ҳам!
12.12.17 23:12
© Шерзод БУРХОН
Мен сени севаман, хохла ишонма,
Хуснингга термулсам юрак хотиржам.
Ўртада масофа олис бўлса-да,
Жонимдан севаман ишонмасанг ҳам.
Сендан қолган фақат Париж минора,
Бу матох бор экан ўчмас хотирам.
Хотира мавжуд-у, кўксимга қара,
Юрагим сендаку, қайтармасанг ҳам.
Лоақал бир-бора десангчи, Шерзод,
Овозинг эшитсам ўзи бир олам.
Розиман юрагим ташла, майли от.
Сўзларинг соғиндим, сўзламасанг ҳам.
Фасллар тўхтасин, келмасин баҳор,
Ишқ фасли сабабли сўзларимда ғам.
Ўтмишим қайтсайди, қилмасдим изхор,
Барибир севардим пинхон бўлса ҳам.
Кун, соат, дақиқа қилар паришон,
Соғинчим сабабми оғриқли танам.
Кўрганлар аксимдан шунчалар хайрон,
Дардимга дармоним ягонам онам.
Соғиндим...соғиндим, соғинмасанг ҳам,
Чин дилдан севаман, ишонмасанг ҳам!
12.12.17 23:12
© Шерзод БУРХОН
+ (1): AbdusattarovZ,
Biriktirilgan fayllar [1]:
— ishonmasang_ham.png (356.49 KB) (118 ↴)
— ishonmasang_ham.png (356.49 KB) (118 ↴)
ТУШЛАРИНГДА КЎР
Учрашмадик неча кун ўтди,
Юрагимга келмоқда оғир.
Висолингни қумсадим, бўлди,
Ҳеч бўлмаса тушларингда кўр.
Бир бор кўрсам қанийди сени,
Юрагимга ташладингда тўр.
Айтгин жоним соғинсанг мени,
Ҳеч бўлмаса тушларингда кўр.
Ҳамон сени кўрмоқ орзуйим,
Ҳаста дилни зўрға овутдим.
Мени дилбар, раъно юзлигим,
Ноз уйқуда тушларингда кўр.
Ишқ ўтида ҳаста, оғринсанг,
Расмим кўриб аста овунсанг.
Сен ҳам бир кун жуда соғинсанг,
Жоним, мени тушларингда кўр.
Мен шоиру, сенчи шоира,
Муҳаббатдан юрардик бирга.
Ширин дамлар бўлар ҳотира,
Соғинсанг гар тушларингда кўр.
© Шерзод БУРХОН
Учрашмадик неча кун ўтди,
Юрагимга келмоқда оғир.
Висолингни қумсадим, бўлди,
Ҳеч бўлмаса тушларингда кўр.
Бир бор кўрсам қанийди сени,
Юрагимга ташладингда тўр.
Айтгин жоним соғинсанг мени,
Ҳеч бўлмаса тушларингда кўр.
Ҳамон сени кўрмоқ орзуйим,
Ҳаста дилни зўрға овутдим.
Мени дилбар, раъно юзлигим,
Ноз уйқуда тушларингда кўр.
Ишқ ўтида ҳаста, оғринсанг,
Расмим кўриб аста овунсанг.
Сен ҳам бир кун жуда соғинсанг,
Жоним, мени тушларингда кўр.
Мен шоиру, сенчи шоира,
Муҳаббатдан юрардик бирга.
Ширин дамлар бўлар ҳотира,
Соғинсанг гар тушларингда кўр.
© Шерзод БУРХОН
+ (1): AbdusattarovZ,
ЁР БИЛМАСИН
Кўнглим тушди бир гўзал чарос,
Тим кўзлари қошларига мос.
Сиздан фақат битта илтимос,
Севишимни ул ёр билмасин.
Дил сўзларим этмадим баён,
Майли баҳтим кулсин, кулмасин.
Лекин шуни билинг қадрдон.
Севишимни ул ёр билмасин.
Кузатяпман уни, мен соя,
Муҳаббатнинг йўлин тўсмасин.
Ҳаста кўнглим бўлсада зоя,
Севишимни ул ёр билмасин.
Термулардим кўзим узмадим,
Яна мендан ҳафа бўлмасин.
Ўз ваъдамни ҳали бузмадим,
Севишимни ул ёр билмасин.
Бу қалбимни ўзим биламан,
Юрак бағрим ҳунхон қилмасин.
Ўз ҳолимга ўзим куламан,
Севишимни ул ёр билмасин.
© Шерзод БУРХОН
Кўнглим тушди бир гўзал чарос,
Тим кўзлари қошларига мос.
Сиздан фақат битта илтимос,
Севишимни ул ёр билмасин.
Дил сўзларим этмадим баён,
Майли баҳтим кулсин, кулмасин.
Лекин шуни билинг қадрдон.
Севишимни ул ёр билмасин.
Кузатяпман уни, мен соя,
Муҳаббатнинг йўлин тўсмасин.
Ҳаста кўнглим бўлсада зоя,
Севишимни ул ёр билмасин.
Термулардим кўзим узмадим,
Яна мендан ҳафа бўлмасин.
Ўз ваъдамни ҳали бузмадим,
Севишимни ул ёр билмасин.
Бу қалбимни ўзим биламан,
Юрак бағрим ҳунхон қилмасин.
Ўз ҳолимга ўзим куламан,
Севишимни ул ёр билмасин.
© Шерзод БУРХОН
+ (1): Сирожиддин,
Rahmat aytdi (1): AbdusattarovZ,
ШОҲИСТА
Дилга ҳуш ёқар бўлди,
Сени сўзинг, Шоҳиста.
Жилмайиб боқар бўлди,
Сени кўзинг, Шоҳиста.
Муҳаббатнинг эшигин,
Очар бўлди, Шоҳиста.
Айтар сўзим эшитгин,
Баҳтим кулди, Шоҳиста.
Юзларинг кўрсатгин сен,
Борар бўлсам, Шоҳиста.
Сени кўрмай қолсам мен.
Ўлсам керак, Шоҳиста.
Рашк ўтида ёндирма,
Рашким ёмон, Шоҳиста.
Муҳаббатим сўндирма,
Қоши камон, Шоҳиста.
Севгимни билма ҳазил,
Севгим чиндир, Шоҳиста.
Сени соғинди кўнгил,
Соғинтирма, Шоҳиста.
Севгидан маст бўлайлик,
Бирга баҳтга тўлайлик.
Орзуларга етайлик,
Рози бўлсанг, Шоҳиста.
© Шерзод БУРХОН
Дилга ҳуш ёқар бўлди,
Сени сўзинг, Шоҳиста.
Жилмайиб боқар бўлди,
Сени кўзинг, Шоҳиста.
Муҳаббатнинг эшигин,
Очар бўлди, Шоҳиста.
Айтар сўзим эшитгин,
Баҳтим кулди, Шоҳиста.
Юзларинг кўрсатгин сен,
Борар бўлсам, Шоҳиста.
Сени кўрмай қолсам мен.
Ўлсам керак, Шоҳиста.
Рашк ўтида ёндирма,
Рашким ёмон, Шоҳиста.
Муҳаббатим сўндирма,
Қоши камон, Шоҳиста.
Севгимни билма ҳазил,
Севгим чиндир, Шоҳиста.
Сени соғинди кўнгил,
Соғинтирма, Шоҳиста.
Севгидан маст бўлайлик,
Бирга баҳтга тўлайлик.
Орзуларга етайлик,
Рози бўлсанг, Шоҳиста.
© Шерзод БУРХОН
Biriktirilgan fayllar [3]:
— tushlaringda.jpg (88.39 KB) (106 ↴)
— shohista.jpg (133.34 KB) (147 ↴)
— yor_bilmasin.png (1177.02 KB) (126 ↴)
— tushlaringda.jpg (88.39 KB) (106 ↴)
— shohista.jpg (133.34 KB) (147 ↴)
— yor_bilmasin.png (1177.02 KB) (126 ↴)
СЕНСИЗ
Севгимиз гувоҳи оқ-қизил гуллар,
Сени менга ширин сўзинг эслатар.
Ойнинг оғушида ўтган ул кунлар,
Ёдингдан чиқибди гўзалим эссиз,
Энди яшолмасман асалим сенсиз
Севгим намоён сен, кўзларимга боқ,
Ёнимдан кетмагин, кетсанг ҳам йироқ,
Овозинг эшитай қилсам қўнғироқ.
Соғинчдан юрагим урмоқда унсиз,
Гўзалим яшамоқ даргумон сенсиз.
Тинглайман овозинг найдаги наво.
Кўкракда нафасим сен менга ҳаво,
Оғринсам ишқингда, ўзингсан даво.
Осмоним юлдузи порлагай тунсиз,
Дилбарим ишқингда не қилай сенсиз.
Мен ерда юраман сен эса осмон.
Мен ошиқ йигитман, сўзларинг дармон,
Сенга етишмоқлик бўлмасдан армон.
Биласан саҳар, тонг отмайди тунсиз,
Куним ҳам бир лаҳза ўтмайди сенсиз.
© Шерзод БУРХОН
Севгимиз гувоҳи оқ-қизил гуллар,
Сени менга ширин сўзинг эслатар.
Ойнинг оғушида ўтган ул кунлар,
Ёдингдан чиқибди гўзалим эссиз,
Энди яшолмасман асалим сенсиз
Севгим намоён сен, кўзларимга боқ,
Ёнимдан кетмагин, кетсанг ҳам йироқ,
Овозинг эшитай қилсам қўнғироқ.
Соғинчдан юрагим урмоқда унсиз,
Гўзалим яшамоқ даргумон сенсиз.
Тинглайман овозинг найдаги наво.
Кўкракда нафасим сен менга ҳаво,
Оғринсам ишқингда, ўзингсан даво.
Осмоним юлдузи порлагай тунсиз,
Дилбарим ишқингда не қилай сенсиз.
Мен ерда юраман сен эса осмон.
Мен ошиқ йигитман, сўзларинг дармон,
Сенга етишмоқлик бўлмасдан армон.
Биласан саҳар, тонг отмайди тунсиз,
Куним ҳам бир лаҳза ўтмайди сенсиз.
© Шерзод БУРХОН
Biriktirilgan fayllar [1]:
— sensiz1.png (833.33 KB) (119 ↴)
— sensiz1.png (833.33 KB) (119 ↴)
Илк шеърларимдан бири
BOG‘IMDA
Gulim o'zing pariro'y,
Kuyib yondim dog'ingda.
Osmonimsan go'zal oy,
Gullab turgin bog'imda.
Seni sevging shart emas,
Ko‘nglimdagi dard emas.
Menga kerak, ahd emas
Gullab turgin bog'imda.
Sen ochibsan ho‘p chiroy,
Men unutar chog‘imda.
Sen chiqqanda to‘lin oy,
Gullab turgin bog‘imda.
Orzular bo‘ldi armon,
Meni dardim ichimda.
Tugadi, so‘ldi darmon.
Gullab turgan chog‘imda.
Uchmasdan sindi qanot,
Ko‘kka yetar paytimda.
Bardoshim sinar hayot.
Gullab turgan chog‘imda,
Gullab turgin bog‘imda.
© Шерзод БУРХОН
BOG‘IMDA
Gulim o'zing pariro'y,
Kuyib yondim dog'ingda.
Osmonimsan go'zal oy,
Gullab turgin bog'imda.
Seni sevging shart emas,
Ko‘nglimdagi dard emas.
Menga kerak, ahd emas
Gullab turgin bog'imda.
Sen ochibsan ho‘p chiroy,
Men unutar chog‘imda.
Sen chiqqanda to‘lin oy,
Gullab turgin bog‘imda.
Orzular bo‘ldi armon,
Meni dardim ichimda.
Tugadi, so‘ldi darmon.
Gullab turgan chog‘imda.
Uchmasdan sindi qanot,
Ko‘kka yetar paytimda.
Bardoshim sinar hayot.
Gullab turgan chog‘imda,
Gullab turgin bog‘imda.
© Шерзод БУРХОН
ТИТРОҚ
Дилдорим билсайдинг кўксимда хижрон,
Қалбимни эзғилар оғир бир қийноқ.
Сенсиз бу лаҳзалар ўтмайди ишон,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
Кўзингга термулсам кўрардим ўзим,
Нималар бўлди-ю кетяпсан йироқ.
Сенга ҳам қолмади бир айтар сўзим,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
Термулдим осмону, ой-у юлдузга,
Ҳасратим айтардим кеча-кундузга.
Ёрдам беролсайдим ўзим ўзимга,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
Ўнгидан келмасин энди тушларим,
Уҳласам турсайдим янада тезроқ.
Эсласам тишимга тегар тишларим,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
Дардкашим бўлди-я оддий бир ёстиқ,
Баъзи бир кимсадан шу ҳам яҳшироқ.
Бўлди сенга ваъда севмайман ортиқ,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
© Шерзод БУРХОН
Дилдорим билсайдинг кўксимда хижрон,
Қалбимни эзғилар оғир бир қийноқ.
Сенсиз бу лаҳзалар ўтмайди ишон,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
Кўзингга термулсам кўрардим ўзим,
Нималар бўлди-ю кетяпсан йироқ.
Сенга ҳам қолмади бир айтар сўзим,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
Термулдим осмону, ой-у юлдузга,
Ҳасратим айтардим кеча-кундузга.
Ёрдам беролсайдим ўзим ўзимга,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
Ўнгидан келмасин энди тушларим,
Уҳласам турсайдим янада тезроқ.
Эсласам тишимга тегар тишларим,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
Дардкашим бўлди-я оддий бир ёстиқ,
Баъзи бир кимсадан шу ҳам яҳшироқ.
Бўлди сенга ваъда севмайман ортиқ,
Вужудим азоблар аламдан титроқ.
© Шерзод БУРХОН
МАНИМЧА СEВИБ ҚОЛДИМ
Бир қорақошни кўрдим,
Кўзлари ҳам қоп-қора.
Кўзим узолмай қолдим,
Манимча севиб қолдим
Нозик қадам ташлашлар,
Кўз учида қарашлар,
Лаб бурса ҳам ярашар,
Манимча севиб қолдим.
Ошиқлари кўп бисёр,
Манзили ҳув Исписор.
Шу бўлсайди менинг ёр
Манимча севиб қолдим.
Билдим қайда ўқишин,
Қайси уйда туришин.
Eй дўстгинам, сен тушин,
Манимча севиб қолдим
Ўзгачадир бу ҳаёт,
Ғўзаллашди ниҳоят.
Ошиқ бўлдику Шерзод,
Манимча севиб қолдим.
Тел номерини олиб,
Ҳисобимни тўлдириб.
Тунлар роса гап отиб,
Манимча севиб қолдим.
Майин экан овози,
Ширинсуҳан ҳар сўзи.
Уйланай бўлса рози,
Манимча севиб қолдим.
Гапгашардик кун-у тун,
Менсиз туролмас бир кун.
Учрашмоқчимиз бугун.
Манимча севиб қолдим.
Нозланибла турарди,
Ёнгинамда юрарди.
У чиройли куларди.
Манимча севиб қолди.
© Шерзод БУРХОН
Бир қорақошни кўрдим,
Кўзлари ҳам қоп-қора.
Кўзим узолмай қолдим,
Манимча севиб қолдим
Нозик қадам ташлашлар,
Кўз учида қарашлар,
Лаб бурса ҳам ярашар,
Манимча севиб қолдим.
Ошиқлари кўп бисёр,
Манзили ҳув Исписор.
Шу бўлсайди менинг ёр
Манимча севиб қолдим.
Билдим қайда ўқишин,
Қайси уйда туришин.
Eй дўстгинам, сен тушин,
Манимча севиб қолдим
Ўзгачадир бу ҳаёт,
Ғўзаллашди ниҳоят.
Ошиқ бўлдику Шерзод,
Манимча севиб қолдим.
Тел номерини олиб,
Ҳисобимни тўлдириб.
Тунлар роса гап отиб,
Манимча севиб қолдим.
Майин экан овози,
Ширинсуҳан ҳар сўзи.
Уйланай бўлса рози,
Манимча севиб қолдим.
Гапгашардик кун-у тун,
Менсиз туролмас бир кун.
Учрашмоқчимиз бугун.
Манимча севиб қолдим.
Нозланибла турарди,
Ёнгинамда юрарди.
У чиройли куларди.
Манимча севиб қолди.
© Шерзод БУРХОН
+ (1): AbdusattarovZ,
Rahmat aytdi (1): AbdusattarovZ,
СИЗ УЧУН (Мушоира)
Ким учун биламиз, бу ватан учун,
Ўзбек-у Тожикнинг халқлари учун,
Ўқиб кўринг дўстлар, фақат сиз учун,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Фарход,
Сиз учун ижодни бошлагай Шерзод.
Оқибат инсонда йўқолмасин ҳеч,
Душманлик даъвосин қилган дўстдан кеч,
Ўйлама, сиқилма ҳечдан кўра кеч,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Шерзод.
Сиз учун ижодни бошлагай Фарҳод.
Пасд баланд ҳаётни сўзлаб берайлик,
Тангримдан бир иймон инсоф сўрайлик,
Ҳамиша бирдаму иноқ блайлик,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Фарход,
Сиз учун ижодни бошлагай Шерзод.
Эгилмас бошингни эгмасин бир дард,
Оқизма кўз ёшинг секин уни арт,
Ерда йиқилганни тепмагин эй мард!
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Шерзод
Сиз учун ижодни бошлагай Фарход.
Бу ватан она ер, биз учун дўстлар,
Ўтган кун, келажак, ўтмишу йиллар,
Ҳамиша қўллагай бизни бу диллар,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Фарход,
Сиз учун ижодни бошлагай Шерзод.
Инсонда бўлмаса инсофдан дарак,
Сўзинг ортиқчалик қилса ҳам керак,
Энди уёғини сиздан сўрасак,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Шерзод,
Сиз учун ижодни бошлагай Фарҳод.
Беқарор, бевафо кўпайиб кетган,
Ярим дил сўзлардан хатолик ўтган,
Бир нафас эслаймиз дунёга келган,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Фарход.
Сиз учун ижодни бошлагай Шерзод.
Ишинг битди энди қиляпсанми ор,
Ҳурмат қил, ҳоҳ бўлсин ғариб-у ночор,
Эртага кўз-кўзга тушиши ҳам бор.
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Шерзод,
Сиз учун ижодни бошлагай Фарход.
Сиз учун, дўстларим, азиз инсонлар,
Сиз учун, гоҳ қадри, арзон бўлганлар,
Сиз учун, бизни деб, бағрин тилганлар,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Фарҳод,
Сиз учун ижодни бошлагай Шерзод.
Беш махал намозни қилайлик одат,
Қуръонни унутмай, бўлайлик улфат,
Бисмиллоҳ деб юринг келмасдан кулфат,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Шерзод,
Сиз учун ижодни бошлагай Фарҳод.
© Рахимберди ФАРХОД
© Шерзод БУРХОН
Ким учун биламиз, бу ватан учун,
Ўзбек-у Тожикнинг халқлари учун,
Ўқиб кўринг дўстлар, фақат сиз учун,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Фарход,
Сиз учун ижодни бошлагай Шерзод.
Оқибат инсонда йўқолмасин ҳеч,
Душманлик даъвосин қилган дўстдан кеч,
Ўйлама, сиқилма ҳечдан кўра кеч,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Шерзод.
Сиз учун ижодни бошлагай Фарҳод.
Пасд баланд ҳаётни сўзлаб берайлик,
Тангримдан бир иймон инсоф сўрайлик,
Ҳамиша бирдаму иноқ блайлик,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Фарход,
Сиз учун ижодни бошлагай Шерзод.
Эгилмас бошингни эгмасин бир дард,
Оқизма кўз ёшинг секин уни арт,
Ерда йиқилганни тепмагин эй мард!
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Шерзод
Сиз учун ижодни бошлагай Фарход.
Бу ватан она ер, биз учун дўстлар,
Ўтган кун, келажак, ўтмишу йиллар,
Ҳамиша қўллагай бизни бу диллар,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Фарход,
Сиз учун ижодни бошлагай Шерзод.
Инсонда бўлмаса инсофдан дарак,
Сўзинг ортиқчалик қилса ҳам керак,
Энди уёғини сиздан сўрасак,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Шерзод,
Сиз учун ижодни бошлагай Фарҳод.
Беқарор, бевафо кўпайиб кетган,
Ярим дил сўзлардан хатолик ўтган,
Бир нафас эслаймиз дунёга келган,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Фарход.
Сиз учун ижодни бошлагай Шерзод.
Ишинг битди энди қиляпсанми ор,
Ҳурмат қил, ҳоҳ бўлсин ғариб-у ночор,
Эртага кўз-кўзга тушиши ҳам бор.
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Шерзод,
Сиз учун ижодни бошлагай Фарход.
Сиз учун, дўстларим, азиз инсонлар,
Сиз учун, гоҳ қадри, арзон бўлганлар,
Сиз учун, бизни деб, бағрин тилганлар,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Фарҳод,
Сиз учун ижодни бошлагай Шерзод.
Беш махал намозни қилайлик одат,
Қуръонни унутмай, бўлайлик улфат,
Бисмиллоҳ деб юринг келмасдан кулфат,
Сиз учун шеърларни ёзгайдир Шерзод,
Сиз учун ижодни бошлагай Фарҳод.
© Рахимберди ФАРХОД
© Шерзод БУРХОН
+ (1): AbdusattarovZ,
САБР
Мен сабрни яхши кўраман,
Вақти билан йўқлаб турса бас,
Мен сабрни ёмон кўраман,
Келмай қолиб, берганда шикаст.
Бир кун дўстим, бир кун душманим,
Бир кун чопиб, чопмас омадим.
Майли бир кун бўлсин етканим,
Мен сабрни яхши кўраман.
Кўникдимда йиллар ўтмоқда,
Омад қулфин ўзиб кетаман.
Юрак урар худди томоқда.
Мен сабрни безиб кутаман.
Биласизми? Тонг гўёки тун,
Эрта тонгга қачон ўтаман.
Қамраб олган қалбимни тутун,
Мен сабрни ёмон кўраман.
Безовтаман, бўлай хотиржам,
Орзуларни сарсон кўраман.
Пардоз-андоз қилмаса хамки,
Мен сабрни фасон кўраман.
23.01.2017-24.12.2017
Шерзод БУРХОН
Мен сабрни яхши кўраман,
Вақти билан йўқлаб турса бас,
Мен сабрни ёмон кўраман,
Келмай қолиб, берганда шикаст.
Бир кун дўстим, бир кун душманим,
Бир кун чопиб, чопмас омадим.
Майли бир кун бўлсин етканим,
Мен сабрни яхши кўраман.
Кўникдимда йиллар ўтмоқда,
Омад қулфин ўзиб кетаман.
Юрак урар худди томоқда.
Мен сабрни безиб кутаман.
Биласизми? Тонг гўёки тун,
Эрта тонгга қачон ўтаман.
Қамраб олган қалбимни тутун,
Мен сабрни ёмон кўраман.
Безовтаман, бўлай хотиржам,
Орзуларни сарсон кўраман.
Пардоз-андоз қилмаса хамки,
Мен сабрни фасон кўраман.
23.01.2017-24.12.2017
Шерзод БУРХОН
+ (1): AbdusattarovZ,
Loading, # Loading (25.12.2017 / 06:43)
Manosi yoq sherlarMa'noli she'rlardan o'ziz yozinchi bir o'qeli
Manosi yoq sherlarMa'noli she'rlardan o'ziz yozinchi bir o'qeli
Loading, # Loading (25.12.2017 / 06:43)
Manosi yoq sherlarМаъносиз гаплар... Гап гапирсангиз исбот билан бўлсин жаноб!
Manosi yoq sherlarМаъносиз гаплар... Гап гапирсангиз исбот билан бўлсин жаноб!
МEН ОШИҚМАН..
Мен ошиқман ишқда девона,
Адаштирдим кузни баҳорга.
Йўлларини кутдим овора,
Кўнгил қўйдим севгани борга.
Мен ошиқман ишқида куйган,
Ул гўзал деб бердим баҳорни.
Қай йигитни жонидан суйган,
Севиб қолдим севгани борни.
Мен ошиқман дилда афсона,
Олов каби ёндирдим қорни.
Менинг қалбим унга бегона,
Севиб қолдим севгани борни.
Ундай гўзал кўрмаганман ҳеч,
Ўйлаб тунлар чекдим озорни.
Афсус энди қолдим жуда кеч,
Севиб қолдим севгани борни.
Ул гўзал деб қалбимни тилиб,
Қоним тўкдим гўёки қорга.
Қилдимми-ки айбимни билиб?
Кўнгил қўйдим севгани борга.
Тушларимга кирди ўшал тун,
Шерзод айтди дардин анҳорга.
Юрагимга қадалди тугун,
Кўнгил қўйдим севгани борга.
Ногоҳ қаттиқ адашдим билмай,
Кўрсатворинг кўнгил бозорни.
Ўзимга мос бир қизни танлай,
Севиб қолмай севгани борни.
Шерзод БУРХОН
Мен ошиқман ишқда девона,
Адаштирдим кузни баҳорга.
Йўлларини кутдим овора,
Кўнгил қўйдим севгани борга.
Мен ошиқман ишқида куйган,
Ул гўзал деб бердим баҳорни.
Қай йигитни жонидан суйган,
Севиб қолдим севгани борни.
Мен ошиқман дилда афсона,
Олов каби ёндирдим қорни.
Менинг қалбим унга бегона,
Севиб қолдим севгани борни.
Ундай гўзал кўрмаганман ҳеч,
Ўйлаб тунлар чекдим озорни.
Афсус энди қолдим жуда кеч,
Севиб қолдим севгани борни.
Ул гўзал деб қалбимни тилиб,
Қоним тўкдим гўёки қорга.
Қилдимми-ки айбимни билиб?
Кўнгил қўйдим севгани борга.
Тушларимга кирди ўшал тун,
Шерзод айтди дардин анҳорга.
Юрагимга қадалди тугун,
Кўнгил қўйдим севгани борга.
Ногоҳ қаттиқ адашдим билмай,
Кўрсатворинг кўнгил бозорни.
Ўзимга мос бир қизни танлай,
Севиб қолмай севгани борни.
Шерзод БУРХОН
+ (1): AbdusattarovZ,
Biriktirilgan fayllar [1]:
— oshiqman.png (716.54 KB) (117 ↴)
— oshiqman.png (716.54 KB) (117 ↴)
Hujandiy, # Hujandiy (17.01.2018 / 02:03)
uZaFaRaP, TELEGRAM sahifamizdan o‘qishingiz mumkin. Saytlarga kirishga vaqtim bo‘lmayapti hozirEx telim java de. Mayli harakat qlaman endi
uZaFaRaP, TELEGRAM sahifamizdan o‘qishingiz mumkin. Saytlarga kirishga vaqtim bo‘lmayapti hozirEx telim java de. Mayli harakat qlaman endi
uZaFaRaP, # uZaFaRaP (17.01.2018 / 07:09)
Hujandiy, Ex telim java de. Mayli harakat qlaman endiОЛИБ КЕТАМАН
Эртанги кунимни кутиб интизор,
Соғинчдан уйқуни сўраб ётаман.
Қўшиқлар аълоси янграса ёр-ёр.
Сени ўзим билан олиб кетаман.
Кўзларим илинмай бўлдимда бедор,
Ул ширин тунларга яқин етаман.
Отангга айтиб қўй, ўзим харидор.
Сени ўзим билан олиб кетаман.
Юзимга термулгин, нима маъно бор?
Сен келма майлига, майли кутаман.
Ой мисли малагим, юзлари анор,
Сени ўзим билан олиб кетаман.
Бас етар, тўйганман, учрашиб пинхон,
Сенсизлик чоғимда ғамлар ютаман.
Дарров кел чақирсам, мен Шерзод Бурхон,
Сени ўзим билан олиб кетаман.
Сен менга ишониб, севаман деб айт,
Мусофир деворин хатлаб ўтаман.
Сен менга қувониб, кутаман деб айт,
Сени ўзим билан олиб кетаман.
Севаман деб айтгин қайтади баҳор,
Кўксимда юракни ойга отаман.
Соғиндим деб айтгин эриб кетсин қор,
Сени ўзим билан олиб кетаман.
Билсанг гар, сен мени кўкда юлдузим.
Мен қуёш тонг чиқиб сўнгра ботаман,
Мен ошиқ йигитман, сенчи гулюзим?
Сени ўзим билан олиб кетаман.
© Шерзод БУРХОН
Hujandiy, Ex telim java de. Mayli harakat qlaman endiОЛИБ КЕТАМАН
Эртанги кунимни кутиб интизор,
Соғинчдан уйқуни сўраб ётаман.
Қўшиқлар аълоси янграса ёр-ёр.
Сени ўзим билан олиб кетаман.
Кўзларим илинмай бўлдимда бедор,
Ул ширин тунларга яқин етаман.
Отангга айтиб қўй, ўзим харидор.
Сени ўзим билан олиб кетаман.
Юзимга термулгин, нима маъно бор?
Сен келма майлига, майли кутаман.
Ой мисли малагим, юзлари анор,
Сени ўзим билан олиб кетаман.
Бас етар, тўйганман, учрашиб пинхон,
Сенсизлик чоғимда ғамлар ютаман.
Дарров кел чақирсам, мен Шерзод Бурхон,
Сени ўзим билан олиб кетаман.
Сен менга ишониб, севаман деб айт,
Мусофир деворин хатлаб ўтаман.
Сен менга қувониб, кутаман деб айт,
Сени ўзим билан олиб кетаман.
Севаман деб айтгин қайтади баҳор,
Кўксимда юракни ойга отаман.
Соғиндим деб айтгин эриб кетсин қор,
Сени ўзим билан олиб кетаман.
Билсанг гар, сен мени кўкда юлдузим.
Мен қуёш тонг чиқиб сўнгра ботаман,
Мен ошиқ йигитман, сенчи гулюзим?
Сени ўзим билан олиб кетаман.
© Шерзод БУРХОН
+ (1): AbdusattarovZ,
Rahmat aytdi (1): AbdusattarovZ,
Tavsiya etamiz:
- Hoziroq maydonlarni to'ldiring va reklamangizni joylashtiring!
Mavzuga oid xabarlar soni: 107 ta
So'ngi faollik vaqti: 12:03:07, 20 Dec 2022