Yangi formatda davom etish uchun: https://uzfor.net/14846--shersquoriyat-haqida-tushuncha.html
* She’riyat haqida tushuncha
Xabarlar
Шеърий нутқ ҳақида умумий тушунча. Шеърий ва насрий нутқларнинг ўзига хослиги.
Шеърий тил- мураккаб, серқирра, сержило, образли нутқ. Шеърий нутқ - шеър тузилиши - ўзгача бир дунё: шеър туқимасида, биринчидан, насрий ва драматик асарлардагидек,гоя, образ, конфликт, сюжет, композиция, бадиий тил унсурлари мавжуд бўлса, иккинчидан, унда фақат шеър тузилишига хос бўлган унсурлар: мусиқийлик, Оханг, ритм, бўғин, туроқ, бош туроқ, туркум, вазн, қофия, банд, кучимлар, фигуралар, бадиий санъатлар, фонетик усуллар бўлиши.
Шеърий нутқда «юрак сезгиларини кўрсатадиган» (А. Фитрат) маънавий-илохий куч-оханграбо, жозиба бўлиши шартлиги.
Шеър тизимлари- метрик (антик), силлабик, тоник, силлаботоник, гекзаметр, дольник...
Жахон шеър тизимларини квантитатив ва квалитатив типларга ажратиб ўрганиш анъанаси мавжудлиги. Узбек шеър тизимлари: барсох шеър тизими ва аруз тизими.
Ўзбек шеършунослигига қисқача экскурс: Бармок шеър тизими ва унинг конуниятлари.
Ритм - шеър мисраларида бир-бирига тенг нутқ бўлакларининг бир текисда ва изчил такрорланишидан келиб чиқадиган охандошлик (зарб, бармок, аруз). Ёки шеър мисраларидаги ритмик бўлакларнинг нотекис такрорланишидан келиб чиқувчи оханг (зарб)(сарбаст).
Ритм - шеър мусиқийлигини таъминловчи бош восита эканлиги.
Хаёт - ритм манбаи. Ритмнинг вазн, қофия, интонация, поэтик фигуралар, бадиий санъатлар, кучимлар билан узвий боғликлиги.
Ритмни вужудга келтирувчи унсурлар: бўғин, туроқ, бош туроқ, туркум хақида маълумот
Бармок ва арузда ритмни вужудга келтиришдаги ўзига хосликлар.
Вазн- шеър тузилишининг асосий уловчи, меъёри, мезони. Вазн типлари: содда вазн, қўшма вазн ва эркин вазн ҳақида маълумот.
Бармоқ ва арузда вазнларни вужудга келишидаги ўзига хосликлар.
Банд- шеърнинг йирик ритмик бўлаги. Банд ва унинг вазифалари. Банд тузилиши. Банд турлари: содда бандлар ва мураккаб бандлар. Маснавий, мусаллас, мураббаъ, мухаммас, мусаддас, мусамман бандлари тахлили
© Элёр Жўраев (Панжакентий)

Ассалому -алайкум!
Сизларга устозим Ўлмасбек Самарқандийнинг "Менинг дардим" -деб , номланган шеърини устозларим Баҳром Абдуллаев ҳамда Дилсўз(Мамлакат Абдумаликова)-лар ўргатган шеър илмига таянган ҳолда, таҳлиллаб бермоқни жоиз топдим!
Дунё -асли оломонтўп кема, эй дўст,
Дунё қолиб менинг ғамим ема, эй дўст,
Одамлардан олис кетдинг, дема эй дўст,
Одамларнинг орасида-менинг дардим.
Умрим ўтар, мусибатда йўқ адоғлар,
Кўзим йиғлар, юзсиз юзим кўнгил чоғлар,
Кетмас сира, тақдиримга тушган доғлар,
Ўшал тақдир қорасида-менинг дардим.
Дард туғилмиш ёноғи ёш тунлар учун,
Кўзи боғлиқ ё забони жимлар учун,
Бир тоғ эрур менинг дардим, кимлар учун,
Кимлар учун норасида, менинг дардим.
Ҳаққа тўлов-бутун жоним, қайтим ярим,
Жон омонат, жонталошлик пайтим ярим,
Шеър бошласам...умрим битса...байтим ярим,
Битмаган шеър чорасида-менинг дардим.
Равон йўлда қоқилганим бахт бўлдими,
Ўз ўтимда ёқилганим бахт бўлдими,
Онам сочин оқ қилганим бахт бўлдими,
Ҳар сочи оқ толасида-менинг дардим.
Тирикликдан йўқ нишона, ҳаёт сўқир,
"Исминг Ўлмас, ўлмагайсан..."-дерлар нуқул,
Куни етса яшайверар, ўлмаган қул,
Ўлмаган қул ноласида-менинг дардим.
... Ҳеч замонда шоир кўнгли бутун бўлмас,
Ярим кўнглим порасида-менинг дардим.
Таҳлил натижаси:
Дунё -асли оломонтўп /кема/, эй дўст, 4+4+4=12 бўғин(иғроқ)
Дунё қолиб менинг ғамим /ема/, эй дўст, 4+4+4=12бўғин(таблиғ)
Одамлардан олис кетдинг, /дема/ эй дўст, 4+4+4=12бўғин(таблиғ)
Одамларнинг орасида-менинг дардим. 4+4+4=12бўғин(иғроқ)
Биринчи банд тўлиқ(тоқ)қофияда ёзилган (ке-ма,е-ма,де-ма)
Умрим ўтар, мусибатда йўқ /адо"ғ"лар, /4+4+4=12бўғин(таблиғ)
Кўзим йиғлар, юзсиз юзим кўнгил /чо"ғ"лар/,4+4+4=12бўғин(иғроқ)
Кетмас сира, тақдиримга тушган /до"ғ"лар,/ 4+4+4=12бўғин (таблиғ)
Ўшал тақдир қор"а"сида-менинг дардим. 4+4+4=12 бўғин(таблиғ)
иккинчи банд мутлоқ қофияда ёзилган (а-доғ-лар, чоғ-лар,доғ-лар)
Дард туғилмиш ёноғи ёш /тунлар/ учун, 4+4+4=12бўғин(иғроқ)
Кўзи боғлиқ ё забони /жимлар/ учун, 4+4+4=12бўғин(таблиғ)
Бир тоғ эрур менинг дардим,/ кимлар /учун, 4+4+4=12бўғин(иғроқ)
Кимлар учун норасида, менинг дардим. 4+4+4=12бўғин(иғроқ)
учунчи банд тўлиқ (тоқ) ва тўлиқсиз (оч ) қофияда ёзилган(тун-лар,жим-лар,ким-лар)
Ҳаққа тўлов-бутун жоним, /қай"т"им /ярим, 4+4+4=12бўғин(иғроқ)
Жон омонат, жонталошлик пай"т"им ярим,4+4+4=12бўғин(иғроқ)
Шеър бошласам...умрим битса.../бай"т"им/ ярим, 4+4+4=12бўғин(таблиғ)
Битмаган шеър чор"а"сида-менинг дардим. 4+4+4=12бўғин (таблиғ)
тўртинчи банд тўлиқ(тоқ)қофияда ёзилган(қай-тим, пай-тим,бай-тим)
Равон йўлда /қоқи"л"ганим/ бахт бўлдими,4+4+4=12бўғин (таблиғ)
Ўз ўтимда/ ёқи"л"ганим/ бахт бўлдими, 4+4+4=12бўғин(иғроқ)
Онам сочин оқ қи"л"ганим бахт бўлдими, 4+4+4=12бўғин(таблиғ)
Ҳар сочи оқ тол"а"сида-менинг дардим. 4+4+4=12бўғин(иғроқ)
Бешинчи банд тўлиқ(тоқ ) қофияда ёзилган(қо-қил-га-ним,ё-қил-га-ним,қил-га-ним)
Тирикликдан йўқ нишона, ҳаёт/ сўқи"р", /4+4+4=12бўғин (иғроқ)
"Исминг Ўлмас, ўлмагайсан..."-дерлар /нуқу"л", /4+4+4=12бўғин(иғроқ)
Куни етса яшайверар, ўлмаган /қу"л", /4+4+4=12 бўғин(иғроқ)
Ўлмаган қул нол"а"сида-менинг дардим. 4+4+4=12бўғин(таблиғ)(сў-қир,ну-қул,қул)
олтинчи банд муқаййад қофияда ёзилган.
... Ҳеч замонда шоир кўнгли бутун бўлмас, 4+4+4=12бўғин(иғроқ)
Ярим кўнглим пор"а"сида-менинг дардим. 4+4+4=12бўғин(иғроқ)
еттинчи тўлиқсиз банд 1,2,3,4,5,6 -бандларнинг тўртинчи қаторларидаги қофияларига боғланган бўлиб,тўлиқ(тоқ)қофияда ёзилган.(о-ра-си-да, қо-ра-си-да, но-ра-си-да,чо-ра-си-да,то-ла-си-да, но-ла-си-да)
Шеърни таёқчалар билан қофияларини, сонлар билан гурухланиб келган туроқларини ва шеър вазнини, қавслар ичида ташбеҳларини, қўштирноқлар билан равийларини ва қайси қофияда ёзилганини аниқлаб чиқдим.Муаллиф тўртда қофия турларидан аъло фойдаланиб , ўз жойига туширибди, туроқларга тўлиқ бўлибди, вазни ҳам жойида.Ташбеҳларнинг барча туридан кенг моҳирона фойдаланибди.Қаторлардаги қофияларни бандга, бандларнинг тўртинчи қаторида келган қофияларни бандларнинг ўзига ўта қобилият лик билан боғлаган. Шеър содда бармоқ вазнида ёзилган бўлиб , жами етти банддан иборат.Олти банд а,а,а,б услубда, еттинчи банд а,б шеърий услубда ёзилган. Муаллиф шеърда ички хаётий кечинмаларини,умрнинг қисқалигини, тақдирнинг ёғдирган маломатларини , меҳр-оқибат рангларини ёритган. Шу жумладан шоир хаётига чуқур тўхталиб ўтган.Шеърнинг ҳар бандининг сўнгида такрорланиб келган "менинг дардим " жумласи радифдир.Туроқланиши: 4+4+4 уч грух тўрт бўғиндан. Ҳар бир қатордаги бўғинлар сони 12-бўғин.Кулмикацион нуқтаси охирги бандда.
Элёр Жўраев (Панжакентий)

1- дарс! "ШЕЪРИЯТ ҲАҚИДА ТУШУНЧА"
Шеърият, ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ таолонинг инсониятга берган улуғ неъматлардан биридир. У чексиз уммонга, балки, бепоён уфққа ўхшайди. Унинг зеболиги, таъсири ва кўламини қайдлаш қийин. Бинобарин, унинг асосолари, назарияси ҳақида ҳам жуда узоқ басҳлар олиб бориш мумкин. Аммо мен ҳозир муҳтарам ўқувчи билан ўзим анчадан бери ўйлаб юрган айрим мулоҳазаларни ўртоқлашмоқчиман, холос. Ўйламанки, бу кўпчилик учун фойдадан холи бўлмаса керак.
Маълумки, «назм» ва «шеър» сўзлари одатда маънодош сўзлар шаклида қўлланилаверади. Аммо «ҳар бир сўз қайсидир даражада ўзига хос маънога эга» деган қоидадан келиб чиқиб ёндошиладиган бўлса, бу икки сўзнинг орасида фарқ бўлиши ойдинлашади. Хўш, назм билан шеърнинг орасида нима фарқ бор?
Ҳар икки сўз ҳам арабча сўзлар бўлиб, араб тилида ҳам ўзбек тилидаги маъноларда ишлатилади. «Назм» калимаси аслида «териш», «маълум тартибга келтириш», «интизомга солиш» маъноларини билдиради. Шундан келиб чиқиб, маълум вазнга ва қолипга солинган гапларни назм дейилади. «Шеър» эса «шуъур» сўзидан олинган бўлиб, «ҳис-туйғу», «туйиш», «шуур» маъноларини ифода этади. Шунга кўра, инсоннинг ҳиссиёти, эҳтирос ва ҳаяжонини ўзида мужассам этган, бадиий тасвир билан йўғирилган, кишининг тафаккурига, ҳис-туйғусига таъсир қилиб, уни ҳаяжонга соладиган гапларни «шеър» дейилади. Ушбу таъриф луғат жиҳатидан тўғри бўлса-да, адабий истилоҳда мазкур сифатларга эга бўлиш билан бирга, назмга солинган гапларни «шеър» дейиш одат бўлган. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳар қандай шеърни назм деса бўлади, аммо ҳар қандай назм шеър бўла олмайди. Масалан, тажвид ёки тил қоидаларини маълум вазнга солинган гаплар билан ифода қилинса, бу назм бўлади, шеър бўлмайди. Чунки унда ҳис-туйғуга тегишли гаплар йўқ. Бундай назмлар исломий адабиётлар ичида жуда ҳам кўп. Фиқҳ, ҳадис, қироат ва бошқа турли илмларга бағишланган катта-кичик назмий рисолаларни санаб адоғига етиш қийин. Аммо уларни шеър эмас, назм дейиш тўғри бўлади ва бундай асарларни ёзган муаллиф «нозим» дейилади, «шоир» дейилмайди. Шоир гапаларни маълум вазнга, қолипга солиш билан бирга, уларнинг ичига ўзининг ҳис-туйғуларини, қарашларини ҳам жойлай оладиган, оддий гапларни бадиий бўёқ билан безай оладиган шахсдир. Шоир гоҳида ҳаёлот уфқларида парвоз қилиб, ўқувчини ҳам ўзга оламлар сайрига чорлайди.
Шеърият ибтидоси
Адабиёт ва санъатга улкан муҳаббат халқимиз қонида, зеҳниятида азалдан устувордир. Ривоят қиладиларки, Алишер Навоий яшаган замонда Ҳирот шаҳри бозорларида савдолашиш ҳам вазну қофия билан шеърий йўлда қилинар экан. Балки бу муболағадир, лекин ҳазрат Навоий "Мажолисун нафоис"да беш юздан ортиқ замондош шоирлар ижодини тадқиқ қилганлари аникдир. Ўша даврдан буён тупроғимизда кўп салтанатлар, тузумлар ўзгарди. Лекин халқ қалбида шеъриятга меҳр ўзгармади. Ҳали ҳамон ўзбекнинг эътиборида назм қадри улуғ. Албатта, агар бу назм, чинакам санъат бўлса, юксак дид талаби даражасида бўлса, содда қилиб айтганда яхши шеър бўлса. Лекин қайси шеър яхши-ю, қайси шеър ёмон? Уларни қандай фарқ қилиш керак? Бирор ўлчов, тошу тарозу ёки қолип борми? Афсуски, йўқ. Ёлғиз ўлчов — шерхон юрагидир. Унга шеър ё мақбул бўлади, ёдида қолади, ё бўлмаса ёқмайди, унутади. Шеърнинг асллик даражасини ҳеч бир олим, мунаққид, шеършунос белгилаб беролмаган. Ҳеч бир шоир ҳам, у қанчалик истеъдод соҳиби бўлмасин, бу ишга қодир эмас. Негаки, истеъдоднинг ўзи қолипга сиғмайдиган, турли-туман табиатли ва ақл билан англаш қийин бўлган сир. Шунинг учун ҳам талай шоирларнинг шеърият ҳақида ёзганлари ёлғиз ўз замонлари, ўз дунёқараш ва услублари учун хос бўлиб, ҳамма даврлар, ҳамма ижодий йўналишлар учун қонун-қоида бўлгулик шеърият қўлланмаси ёзилмаган ва ёзилмас ҳам. Бундай қўлланма ёзиш мумкин бўлса, шеърият бу қадар сирли ва сеҳрли қудрат бўлмас эди.
Бу-ку тан олинган фикр, юксак шеъриятга, бадииятнинг олий мактабига таалуқли ҳақиқат. Лекин назмнинг бошланғич мактаби борки, адабиёт даргоҳига эндигина қадам қўйган ҳаваскор бадиий ижодиётнинг ибтидоий талабларини билиб қўйса ёмон бўлмайди.
Бугун шеърият ҳимояга муҳтож бўлиб қолди. Навоий, Фузулий, Огаҳий экиб парвариш қилган гулзорни чирмовиқ ва янтоқ босмаслиги керак. Ёлғиз истеъдод эгаси бўлган ижодкорлар эмас, балки ўзини миллат фарзанди деб ҳисоблаган ҳар бир зиёли бу ишга масъул ва фақатгина биргаликда курашиб, улкан сафарбарлик билан бу чаманни печаклардан тозалаш мумкин бўлади.
Бу савобли ишдир, лекин айтишга осону амалиёти мушкул.
Гул ёнида ўсган печакдир,
Ўз кўнглида у ҳам чечакдир.
Адабиётга қадам қўйган ҳар бир инсонда ички шавқ, ҳаяжон кучли бўлади ва ўз ёзганлари кўзига чиройли ва бебаҳо кўринади. Тажрибали шоирлар одатда қоғозга янги тушган шеърни дарҳол элга тақдим этмай, жавонда сақлайди. Ҳаваскор шоир эса, тезроқ ўз ижод намунасини халойиққа кўрсатгиси келади. Бу ҳолатни ҳаммамиз бошдан ўтказганмиз ва уни айб санаш керак эмас. Лекин узоқ вақт, баъзан умр бўйи шу ҳолатда қолиш, ўзига маҳлиё бўлиб, бошқа шоирларни ўқимаслик, ўз ижодини равшан ақл билан таҳлил қилмаслик, сатрлар устида уйқусиз кечаларни ўтказиб, ўз қобилиятини меҳнат билан камолга етказмаслик айбгина эмас, улкан гунохдир.
Бизни бундай ўзига маҳлиёлик ҳолатидан чиқаришда устозларнинг хизмати катта бўлган. Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар, деган мақол шеъриятга ҳам тўла-тўкис таалуқлидир.
Сиз юксак тоғ устига чиқиб мовий кенгликларга қараганмисиз? Кифтингизда қанот, қалбингизда парвоз шавқини сезганмисиз? Қуйида турмуш ташвишлари билан юрган одамларнинг бўйлари ҳам, ўйлари ҳам жуда ушоқ бўлиб кўринганми? Ўзингизни ўткинчи ва майда ҳою-ҳаваслардан юксакда, бамисоли арши аълода, Парвардигор ҳузурида тургандай ҳис қилганмисиз? Бундай ҳолатни бошдан кечирган бўлсангиз, демак, сиз шеъриятдан воқифсиз.
Барча санъат турлари каби шеърият ҳам инсон қалбига, руҳиятига ғизо беради, унга қанот бўлиб, юксакка кўтаради. Соз ва оҳанглар, мўйқалам ва ранглар каби қалам ва сўз ҳам туйғуларимиз тарбиячиси, бизларни камолот сари етакловчи улкан қудратдир.
Инсоннинг инсондан, сўзнинг сўздан фарқи бор. Олим сўзи онг ва фикратга, шоир сўзи қалб ва ҳиссиётга қаратилган бўлади. Шунинг учун ҳам барча оқил сўз шеър бўлмагандек, барча шеърий сўз ҳикмат бўлавермайди. Оддий ҳаётий мантикдан фарқли ўлароқ, шеърнинг ўз мантиғи бор. Шеърият даргоҳига қадам қўйган ҳар бир ҳаваскор ўзига савол бериб бадиий тафаккурга мойиллигини аниқлаб олгани маъқул. Бу хусусиятни халқимизда “таъби назм" дейилади.
Баҳор келганда, узоқ қиш бўйи ёпиқ турган деразалар очилади. Шу деразалардан уйга тоза баҳор ҳавоси киришини англаган инсон — оқил одам, тоза ҳавою қуёш нурларининг зах тортган уйларга ҳаётбахш таъсирини таҳлил қила олган инсон — олим одам. Лекин очиқ деразаларда баҳорни соғинган кишининг қучоқларини кўрган инсон — шоир одам.
Таъби назм шеър битмоқ учунгина эмас, шеър ўқимоқ, шеърни англамоқ учун ҳам керак. Табиатида завқ-шавқ бўлмаган инсонга санъатни ҳис этиш қийин. Улуғ олим, улкан давлат арбоби, нодир касб эгаси бўлиш мумкин. Лекин шеър завқи, Фузулий таъбири билан айтганда "мазоқи шеър" — тамоман бошқа нарса.
Мазоқи шеър ҳам бир ўзга оламдир ҳақиқатда,
Икки олам муяссар ўлдиғи ғоятда мушкулдир.
Ануширвони одил бир кун мамлакат шоирларини бир ерга тўплаб, айтибди: "Эй шоирлар, мендек одил шоҳ замонида, ростгўйлик устувор бўлиб, ёлғонга жой қолмаган бир даврда, сизлар нега уйдирма, ҳақиқатдан узоқ сўзларни шеър қилиб ёзасизлар? Қайси мантиққа тўғри келадики, ёрнинг кипригидан ўқ отилсину ошиқнинг юрагини яраласин? Май кўзгусида жаҳон кўринадими? Ёлғон гапларни қўйиб, бугундан эътиборан рост сўзларни ёзинг, токи, шеърингизга одам ишонсин.
Орадан бир муддат ўтиб шоҳ яна шоирларни чақирибди ва энг машҳур шоирдан шеър ўқишни сўрабди. Машҳур шоир бир шеър ўқибдики, унинг мазмуни шундай экан:
Машҳадда эрталаб тонг отиши рост,
Халафда кечкурун кун ботиши рост.
Адан бозорида дон сотиши рост,
Дамашққа халқ тунда данг қотиши рост.
"Мана, подшоҳи олам, сизга рост шеър”, дебди шоир. Ануширвони одил шунда ўз хатосини англаб, эй шоирлар, бундан буён сизнинг ишингизга аралашмайман. Агар рост шеър шунақа бўлса, зинҳор рост ёзманглар, ўзингиз билган ёлғонни ёзаверинглар".
Шу воқеа боис элда: “Шоир сўзи ёлғондир", деган мақол ишлатилади. Бу мақолни Фузулий машҳур байтида гўзал тарзда ист ифода этган:
Гар деса, Фузулий гўзалларда вафо бор,
Алданманки, шоир сўзи, албатта, ёлғондир.
Бу мақол ва бу байтнинг мағзини чақиб зинҳор — базинҳор шоирлар ёлғончи бўлар экан, дея хулосага келманг, азиз ўқувчим. Шоир "ёлғони" — унйнг бадиий тафаккури меваси, истеъдод нишонаси, худодод хислат кароматидир. Шоир "ёлғони" чинлардан чинроқ ҳақиқатдир. "Тановар"га қулоқ тутинг.
Ёр юрган кўчаларни супурай сочим билан,
Чанги чиқса сув сепай кўзлардаги ёшим билан.
Аслида, кўча соч билан супурилмайди, кўз ёш билан сув сепилмайди. Ҳаётий мантиқдан йироқ, лекин бадиий мантиққа мувофиқ айтилган бу ёниқ сўзлар мехру муҳаббат ҳақида, соғинч ҳақида битилган минглаб тўғри, чин сўзлардан ҳаққонийроқдир... Шу хусусият билан шеър юракларни забт этади, руҳиятни юксакларга кўтаради.
Аслида, мен айтган сўзлар барчага аён ҳақиқатдек туюлади. Лекин, баъзан адабиёт даргоҳига қадам қўйганлар ушбу ҳақиқатни унутадилар ва жўн сўзлар тизмасини шеър деб эълон қиладилар. Ёшларни қўятуринг, грҳо тажрибали шоирлар ижодида ҳам бу ҳолни учратамиз. "Буларнинг нимаси шеър?", деб сўрасангиз, “Менинг услубим шунақа", дея жавоб қиладилар.
Шеър илми адабиётшунослигимиз тарихида турлича номлар
(«назм қоидалари», «илм уш-шеър»...) билан аталиб, унинг
асосида ҳамиша шеъриятдаги вазнлар масаласи, айниқса
аруз илми қоидалари етакчи мавқе касб этган. Халқ
шеърий ижодида ва қисман ёзма адабиётда намоён бўлиб
келган, чинакам ўлчов ҳисобланмиш арузга мувофиқ
келмаган шеърлар эса вазнсиз шеърлар ҳисобланган.
Бундай шеърлар кейинчалик, яъни уларнинг арузга дахли
йўқлиги кўпроқ англашилгач, «ҳижо вазни», «бармоқ вазни»
номи билан атала бошланган. Шу тариқа ҳозиргачалик
ўзбек шеъриятида икки асосий вазн тизими мавжуд:
бармоқ вазни тизими, аруз вазни тизими. Кейинги асрда
бармоқ вазнининг мавқеи жуда ошди, ижодкорларнинг аруз
илмидан узоқлашуви сингари сабабларга кўра арузий
ижодлар, асарлар камайди. Арузга эҳтиром ва унинг юксак
маҳоратга элтувчи илмий имкониятларига нисбатан
ҳайратлар эса сақланиб турибди.
Ҳар икки вазн системаси ҳам сўзни, инверсияли гапни
ўлчаш воситаси — бирлиги сифатида «ҳижо»га таянади.
Бугунги кунда «ҳижо» атамаси моҳиятан «бўғин»
тушунчасидан фарқланади ва мазкур атамаларнинг бири
арузга, иккинчиси бармоққа тегишли қўлланилади.
Мабодо ҳижо ва бўғин айнан бир хил ҳодисалар сифатида
хато ҳисланса, бармоқ вазнидаги сўз ва гапларни ўлчаш
аруздаги ҳижо миқдори ўлчаниши билан фарқланмасдек
туюлади. Ҳижо ва бўғинда жиддий фарқланиш борлиги боис
шеърий мисраларнинг ҳижо — бўғин саноғининг
белгиланишида ҳам икки шеърий тизим бир-биридан
бошқача. Шунингдек, бугуннинг имлоси ва талаффузи ҳам
ўзгача. Аммо бармоқ ва аруз ўртасидаги асл, катта
тафовут уларнинг ўзга бир хослигида кўзга ташланади.
Профессор Фитрат шундай ёзади: «Асил айирма
ҳижоларнинг кайфиятларини назар-эътиборга олиб-
олмасликдадир».
Икки вазннинг бир-биридан фарқланишиии тушуниш ҳам,
ҳар бирининг ўзига хос ўлчов-хусусиятларини идрок қилиш
ҳам, дарҳақиқат, ҳижо ёхуд бўғиннинг сифат жиҳатига
эътибор қаратилиши ёки қаратилмаслигини англашдан
бошланади.
шеърият ҳақида қанча гапирсак шунча оз...
Азиз ўқувчилар сизларга вазифа:
Ҳар бирингиз қисқа ва лўнда тушунчангизни хатман шархлайсизлар деб умид қиламан
© Элёр Жўраев

"Yonimda men uchun qayg‘urib ko‘z yoshlarini to‘kadigan baxtim bo‘lsa xam..... Nega yana o‘sha qayg‘uli o‘tmishimga qaytgim kelaveradi".......!
2-дарс "РИТМ ҲАҚИДА ТУШУНЧА"
РИТМ -бу шеър мисраларида мавжуд бир - бирига тенг нутқ
бўлакларининг бир текисда изчил ва равон такрорланишидан содир
бўладиган шеър оҳангдорлигидир , ёхуд шеърнинг маълум
мисраларидаги ритмик бўлакларининг нотекис такрорланишларидан
ҳам келиб чиқувчи оҳангдорликдир.
РИТМ -шеър санъатинингг мусиқийлиги ва таъсирчанлигини
таъминлаб турувчи асосий манба бадиий восита бўлиб , у бирор
бир шеър таркибида асосан вазн , қофия , интонация ,
поэтик фигуралар , бадиий санъатлар , ҳамда кўчирмалар
билан узвий боғликда содир бўлади.
Шеър ритмини вужудга келтиргувчи энг асосий манба адабий меъёр ҳисобланиб, бу эса бўғин ва туроқлардир.
Маълум бир шеъриятда бўғин ёки туроқлар ҳажмининг ҳар хил
кўринишларда учраши эса , шу ижодий асарда ҳар доим
оҳангдорлик , ёхуд ритмнинг бузилиши оқибатига олиб келади.
Шеър образли,бадиий ифодали бўлиши билан бирга, тенг ҳамда
вазнли сўзлардан иборат бўлиши керак.
Шунингдек,шеърнинг жозибали ва ўқимишли бўлишини қофияли
сўзлар ташкил қилади,ҳар бир қофиядош
сўзларнинг охири бир хил ҳарф — товушлар билан тугалланиши керак.
Шеърда такрорий сўзларнинг қўлланилиши шеърнинг оҳангдорлигига
путур етказиши мумкин,шу учун шеърда ифодаланаётган тасвир
ранг-баранг сўзлардан тузилса жозибадорлиги ошади,шунингдек
муболағанинг шаклларидан унумли фойдалана олиш ҳам ижодкорнинг
бадиий тасвири нечоғлик кенг эканлигидан дарак беради.
Киши бирор бир шеърни ўқиганда ундан лаззатланиши,яъни руҳий
ҳордиқ олиши шеърнинг кучли ёзилганлига ишорадир.
Гоҳида киши ўқиган шеърининг таъсиридан бир неча кунлаб чиқа
олмаслиги ҳам мумкин, бундай шеърларда бадиий тасвир кучли бўлиб,
шеърдаги авж нуқталар ўқувчини сеҳрлаб қўяди,гарчи шеърда
муболағанинг ишониб бўлмас шакллари тасвирланган,ва бу ифодаланган
образли сўзлар ҳаётда рўй бермаслиги аниқ бўлса-да ўқувчи хаёлида
шу тасвирни ростлигига ишонишади.
Азиз ўқувчилар, сизларга вазифа:
Ритм ҳақида қисқача тушунчангизни шархлайсизлар ва шеърдаги ритмнинг ўрнини тасвирлаб берасизлар!

Уйга вазифа
Устозим Элёр Жўраевнинг шеърларидан ритм ўрни ҳақида изоҳлаб бераман.
Осон эмас соғинчзадалик,
Айроликни бурдалолмайсан.
Менсиз майли яшаб кўр жоним,
Унутишни уддалолмайсан.
"Кетаман...!"-лаб қолдинг ўзгариб,
Мендан зўрин топгин ахтариб,
Бахт қасримиз ташла ағдариб,
Ёлғизликни уддалолмайсан.
Тақдир кулса қувнайди кўзинг,
Кечикмасдан қайтиб ол сўзинг,
Кўнглинг тўлмас, ўйлаб кўр ўзинг --
Менсизликни уддалолмайсан.
Кетолмайди фикринг узоққа,
Жиловлайди ёлғон тузоққа,
Синган сабринг қўйма дўзохга,
Хаётингни уддалолмайсан.
Мен ёмонни "бегим!"-дегансан,
Бағритошдан баттар экансан,
Гумонлардан кўп зериккансан,
Битта ўзинг уддалолмайсан.
Аёл - эркак жуфтдир азалдан,
Кечиб бўлмас сендек гўзалдан,
Афзал кўрма мени ғазалдан ,
Шеър ёзиб ҳам уддалолмайсан.
Мендек сочинг силолмас ҳеч ким,
Шундай қилсанг шароблар ичгум,
Сендан эмас, ўзимдан кечгум --
Хиссизликни уддалолмайсан.
Кел, иккимиз эплаймиз ишон,
Умидимиз бўлсин бир нишон,
Элёрингни қилма паришон,
Битта ўзинг уддалолмайсан.
...Кўнглинг тўлмас, ўйлаб кўр ўзинг --
Менсизликни уддалолмайсан!
Шеър моҳирлик билан қалам оралаб қоғозга ўралган. Шеърда ритм ва вазн аъло даражада ўқувчига етказиб берилган. Шеърнинг биринчи ва охирги бандидан ташқари қолгани а, а, а, б, Биринчи банд а, б, а, б (а, б) қофиясига асосланиб ёзилган. Вазни ҳам маромида. Энди қофия турларини айтмасам ҳам бўлар? Барчаси 9 бўғиндан ўз қаторини тўлдириб турибди. Туроқланиши 4+5
Менимча ҳам шеърда ритм бўлмаса у шеър эмас, ҳалқ мақоли ёки ҳикоядан фарқи қолмайди! Шеърнинг гўзаллиги ҳам қофия, ритм, вазн, туроқланишида.
© Шерзод БУРХОН

BeLeMoNd, # BeLeMoNd (27.06.2018 / 17:04)
"Zo'raki shoir" bo'lgandan ko'ra
stroykada g'ish tergan maqo'l...Nega?

stroykada g'ish tergan maqo'l...* Shoir deganda siz kasbni tushunasiz menimcha? Shunday o‘ylasangiz, yahshi qilasiz. Sizga nima? To‘g‘rimi?!

+ (1): Master_Boss,
Rahmat aytdi (1): Master_Boss,
Hujandiy, # Hujandiy (27.06.2018 / 18:45)
ElCapitano, Javobini o‘zlari ham bilmaydi. Ishonarli tanqid qilinsa hursand bo‘lardim.Bu kishini bilmadimu, yuqoridagi she'r menga yoqdi.

Hujandiy, # Hujandiy (27.06.2018 / 18:41)
BeLeMoNd, * Shoir deganda siz kasbni tushunasiz menimcha? Shunday o‘ylasangiz, yahshi qilasiz. Sizga nima? To‘g‘rimi?!Ex Odamlar odamlar....
Ona-tilidan sizam manga o'xshab o'qigansiz shekilli....
Ko'rga xassa qilib "Zo'raki shoir" deb yozdim,
Yuqorida Sheriatni Matimatika qilib yuboribdila. Endi tassavur qilib ko'ring (+)(-) qilib Sher yozdiz....
Bu Nima? Zo'raki shoirlikmi?
Bunaqa qilib Sher yozgandan ko'ra Qizziqan boshqa soxasiga etborini qaratgan maqo'l....
P/s Ozroqina Kitob o'qing Fikriz Teranlashadi Gapni Mag'zini bittada chaqadgan Bo'lasiz.

ElCapitano, Javobini o‘zlari ham bilmaydi. Ishonarli tanqid qilinsa hursand bo‘lardim.Pffff Tanqid?
Siz o'ylamang man yozgan sherlariz xaqida gapirmadim #2 da Sheryatni Matimatika qilib Yuboribsiz Shuni nazarda tutdim man.
Javobini O'zim ham bilmayman?
Shetta To'g'ri gapirdiz lekin Ozroq "kaypim" boridi O'zimga o'zim post qoldirib yuribman Mavzulada...

BeLeMoNd, Juda aqlli bo‘lsangiz hayotni o‘zi Matematika ekanini bilib olardingiz. O‘zingizni uruntirmay mavzudan chiqib ketsangiz ham bo‘ladi.
+- faqat matematikada bo‘ladi degan tushunchalar siz kabilarda bo‘lishi tabiiy albatta. Sizga 11 yil (balki 9 yil, balki umuman) Maktabda tushuntira olmagan, men 11 daqiqada tushuntira olmasligim ham tabiiy. Ho‘sh, undan keyin nima demoqchi edingiz? Qanaqadir ichib oldim deysizmi-yey, undan keyin nima bo‘ldi? Aytib bering, juda qiziqarli ketyapsiz. )))
Qolganlardan iltimosim, Mavzuga doir bo‘lmagan postlar bilan mavzuni to‘ldirmang, shuni istagan bo‘lar edim. Mavzu piyonistalar uchun ochilmagan. Hohlasangiz ”boreee" deb qo‘l siltab keting...

+ (1): End,
Hujandiy, Oooo Shoirona gaplar bo'ldi ofarin Shetta Bir bo'ket gul yitishmayabdi...
1-dan Man Sizga nisbatan Nigativ fikir bildirmadim Nam devolga o'xshab "O'zizga oldiz"
2-dan Xayotti s**-s**ni manga o'qitmang xayot nimadan iboratligini 4-5 yoshimda tushunib yitganman....
3-dan "Agar siz Shereatni (+)(-) deb o'ylasangiz uzoqqa borshiz qiyin. ...Muxamad yusuf Alesher Navoiy (+)(-) Qilib sher yozishmagan.
4-dan Siz Manga Xali nmanidir tushunturish darjasiga yetishiz uchun Ko'p qovun pishig'i bor. Atak aqli past ekanligizdi xalqqa bildirmang.
"Mavzu piyonistalar uchun ochilmagan."
Unaqada Xo'li bidir bidir qilib Post qoldirib yurubsiz?
P/s Yana qanaqadur Gapiz bo'lsa Bemalol Sh/x ga yozing O'shetta Qogan pakaleneani tushuntirib beraman.
7 daqiqa 54 soniyadan keyin yozdi:
Xaaa Keyin nima bo'ldi diganmidiz? Oyiz bilan dadajonizdan So'reng Keyin nima bo'ganini Aytib bershadi.

O‘zbek tilini yozishni bilmagan, fikrlashni bilarmidi.
**
Mavzuni qolgan joyidan davom ettiramiz
3-дарс! "БУ'ҒИН ҲАҚИДА ТУШУНЧА"
Шеъриятда ритмни вужудга келтирувчи асосий унсурлардан бири бу'ғиндир.Буғин- шеъриятларда мисраларнинг бир хил текисликда ва бир хил буғинлар сонини пайдо қилишда қулланилади.Су'зларда талаффузга қараб бу'ғинларга ажралилади.Асосан бу'ғинларни ажратишни унли яъни (а,е,ё,и,й,о,у,э,ю,я)харфлари буғинларга ажратади.Су'зларда қанча куп унли харфлар булса,шунча куп буғинларга ажралилади:
мисол:
Я-рим тун-да чў-чиб уй-ғон-сам, 9бўғин
Ём-ғир ё-ғар ши-вир-лаб би-роқ. 9бўғин
Ҳа-ло-ва-тим бу-зиб гур-сил-лаб, 9бўғин
Чақ-моқ ча-қар, мо-ма-қал-ди-роқ. 9 бўғин

4-Дарс! "СОДДА ВАЗН ҲАҚИДА ТУШУНЧА"
Вазн - шеър тузимининг асосий ўлчови, миёрий мезон ҳисобланади.
Бармоқда уч хил вазн бор.
1. Содда вазн.
2. Қўшма вазн.
3.Эркин вазн.
Бугунги вазифамиз СОДДА ВАЗН ни ўрганиш.
Агар шеърнинг бошидан охиригача мисралардаги
бўғинлар миқдори бир ҳил бўлса, содда вазн
дейилади.
Масалан:
гулзор аро (4 бўғин) сайр этиб ўзинг (5 бўғин)-каби.
Кенгроғ
берамиз.
"Гулзор аро сайр этиб ўзинг, 4/5
Шабнамларда ювганда юзинг. 4/5
Маъюс гулни кўрдингми, ўзим, 4/5
Ғўнчаларда эрур дил сўзим. 4/5."
Ҳар мисрада бўғинлар сони 9 тадан баробар.
Ўзинг, юзинг, ўзим,сўзим -каби сўзлар ўзаро бир-бирига қофиядир..

Қани, айт, мақсадинг нимадир сенинг,- 11бўғин
Нега тилкалайсан бағримни оҳанг? - 11бўғин
Нечун керак бўлди сенга кўз ёшим, - 11бўғин
Нечун керак, рубоб, сенга шунча ғам?- 11бўғин.
Абдулло Орипов шеъри.

Tavsiya etamiz:
- Hoziroq maydonlarni to'ldiring va reklamangizni joylashtiring!
Mavzuga oid xabarlar soni: 19 ta
So'ngi faollik vaqti: 18:53:43, 2 Jul 2018